Бишкекнинг номсиз кўчалари уни таъмирлаган шахс номига қўйилиши мумкин

627

vefa-16-450x300

Бишкек шаҳар кенгаши пойтахт кўчаларини шахсий ҳисобига таъмирдан ўтказган кимса кўча номини ўз исми билан аташлигига имкониятни берувчи қарорни қабул қилди. Қарор Адлия министрлиги тарафидан тасдиланиши керак.

Қабул қилинган қарорга кўра, бишкекликлар ўзлари таъмирлаган кўчага ўз номларини беришлари мумкин.

Бироқ, қарорда айтилишича, кўча таъмиргача номсиз бўлган бўлиши керак.

Йўлни таъмирлашдан аввал, шаҳарликлар мэрия қошидаги қурилиш депуртаментига ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Бишкек шаҳар кенгаши депутати Союзбек Салиев кўчани номлашдан аввал махсус комиссия унинг сифатини текширишини айтади.

«Асосийси, номланаётган кўча номида диний дискриминация бўлмаслиги керак», — деди Салиев.

Қирғизистондаги машҳур форум «Дизель» фойдаланувчилари мэрия ташаббусига турлича ёндошишди.