«Кумтор» Иссиқкўлдаги йўлни таъмирлайди

496

68410661

Биринчи  вице-премьер Жоомарт Оторбаев «Кумтор» олтин конига эгалик қилувчи Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси Иссиқкўл областидаги йўлларни таъмирлаш учун 3 млн доллар ажратишини билдирди.

Биринчи вице-премьерни «Кумтор» олтин қазувчи компаниясига ташриф буюрганини ҳукумат матбуот хизмати хабар қилди.

У областнинг Боконбаева қишлоғи яқинида тўхтаб, журналистларга мазкур қишлоқдан Тон қишлоғигача бўлган йўлни «Центерра Голд Инк» компанияси таъмирлашини билдирди.

Ҳукумат сайтига мувофиқ, компания таъмирдан ўтказувчи йўлнинг ҳар бир чақирими 1 млн доллар ҳаражатни талаб қилади.

«Ҳозирги кунда ҳукумат 144 чақиримга чўзилувчи Балиқчи–Барсқўўн авто йўлини таъмирлаш учун «Центерра Голд Инк» ширкати билан сўзлашувларни олиб боряпти. Сўзлашувларнинг самарали ўтиб, келаси 5-6йил ичида мазкур йўлнинг тўлиқ таъмирдан ўтишини умид қиламан», — дейди Оторбаев.

«Кумтор» олтин кони матбуот хизмати ходими Марина Гаврилова Kloop.kg билан суҳбатда Боконбаева —Тон йўлининг таъмирдан ўтиши июн бошида Иссиқкўлда ўтган намойишчиларнинг талабларига жавоб қатори бошланган.

Компания намойишчиларнинг ўзга талабларини бажариши ёки улардан бош тортиши Оторбаевнинг хизмат ташрифи якунланганидан сўнг аниқланади.

Июн ойинининг бошида Иссиқкўл областида «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида митинглар ўтказилганди.

Мазкур коннинг етмиш фоизига Канаданинг «Центерра Голд» компанияси эгалик қилади.

Иссиқкўлдаги намойишчилар конга олиб борувчи ягона йўлни бир неча кун давомида тўсиб, кон фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур қилган эди.

30 май куни кечқурун митингчилар «Кумтор» конига электр энергиясини етказиб берувчи электр станциясини босиб олиб, конни электр тармоғидан узганди.

Иссиқкўллик намойишчилар «Кумтор» олтин конини миллийлаштиришни ва унинг фойдасидан кўпроқ қисми Иссиқкўл областига ажратилишини талаб қилганди.

Иссиқкўл областига борган ҳукумат бошчиси Жанторо Сатибалдиев митингчилар билан сўзлашувлар олиб борди ва оқибатда улар норозиклик акциясини тўхтатиб корхона қайта ишга тушди.

Сатибалдиев намойишчиларга «Кумтор» бошқариш тизимида ўзгартиришлар киритилишини айтиб, яқин кунларда қилоятга 120 миллион доллар сармоя жалб қилинишини ваъда қилди.