Митингчилар уч кундан буён «Кумтор» йўлини очмаяпти

441

kumtor

«Кумтор» олтин кони ёнидаги норозилик акцияси давом этмоқда — икки мингга яқин киши конга олиб борувчи йўлни ёпиб қўйди. Акция иштирокчилари «Кумтор»нинг Қирғизистонга келтираётган «экологик зараридан» норози.

«Кумтор» кони матбуот котиби Сергей Дедюхин Kloop.kg билан суҳбатда кон йўли тўсиб қўйилганини тасдиқлади.

У митингчилар талабларини ошкор қилишни истамади. Унга кўра, бу фақат ҳукуматга таалуқли.

Дедюхинга кўра, пикетчилар компания билан музокара олиб боришдан бош тортган.

«Кумтор» конига эгалик қилувчи «Центерра Голд» Канада компанияси йўлнинг тўсилиши ширкат ходимларининг кондан конга ҳаракатларнишига тўсқинлик қилаётганини билдирди.

«Ҳозирда акция компания фаолиятига таъсирини кўрсатмаяпти», —деб ёзилади «Кумтор» сайтида.

Бироқ компания йўл ўз вақтида очилмаса, бу ўзининг салбий таъсирини ўтказишини билдирмоқда.

Митингчилар билан учрашиш учун кеча вице-премьер министр Жоомарт Оторбаев йўл олди.

«Митингчилар билан музокаралар чоғида Оторбаев улар талабларини тинглади. Тарафлар шунингдек ҳолатдан чиқиш йўлларини  ҳам муҳокама қилишди», — деб ёзилади ҳукумат сайтида.

Норозилик акцияси иштирокчиларидан бири Нарис Калчаев Kloop.kg билан суҳбатда бугунги акцияга икки мингдан зиёд инсон йиғилганини айтди.

Унга кўра, митингчилар олтин қазувчи коннинг табиатга етказаётган зарарларидан норози.

Шунингдек, улар талаблари ичида маҳалий яшовчилардан ташкил топган ходимларга ижтимоий пакетларни жорий қилиш ҳам бор.