Француз футболининг афсонавий ўйинчиси Карамбё Қирғизистонга келди [+ видео]

831

IMG_3472-600x350

1998 йилда Франция терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионига айланган Кристиан Карамбё 29 май куни Бишкекка учиб келди. Ўз ташрифи чоғида футболчи етим болалар, ёш футболчилар билан учрашиб, Легенда кубоги ўйинида иштирок этди.

Карамбё Қирғизистонга ташриф буюрган энг кўп футбол унвонларига эга биринчи футболчи — унинг ҳисобида 1998 йилги Жаҳон чемпионлигидан ташқари 2000 йилги Европа чемпиони ва Мадриднинг «Реал» таркибида эришган УЕФА Чемпионлар лигасининг икки бора соҳиблиги ҳам бор.

Қирғизистонлик ёш футболчилар билан кечган учрашувидан кейин Карамбё Kloop.kg билан суҳбатда уларнинг истеъдод эгалари эканини айтиб, фақат Қирғизистон футболи ташкилот ишларига муҳтож эканини билдирди.

«Улар майдонни ҳис қила билиш туйғусини ривожлантириш ва яхши пастлар бера олиш устида ишлаш керак. Маҳаллий ёш футболчилар телевизор орқали кўпроқ ўйинларни томоша қилиши фойдадан ҳоли бўлмайди», — дейди у.

«Реал»нинг 42 ёшли собиқ ўйинчиси шунингдек Қирғизистон термасининг ФИФА рейтингида юқорилашини олқишлади.

Унга кўра, Қирғизистон термаси сўнгги пайтларда қатор ютуқларга эришган.

Карамбё Қирғизистонга УЕФАнинг элчиси қатори ташриф буюрди.

Икки кунга чўзилган ўз хизмат сафари давомида Кристиан етим болалар яшовчи SOS қишлоғини зиёрат қилди, ёш футболчилар билан учрашди ва Қантнинг «Абдыш-Ата» ва Ўшнинг «Алай» жамоалари ўртасида кечган ўйинда 15 дақиқадан ҳар иккала жамоа таркибида ўйнади.

IMG_0052-450x300

Карамбё Ўшнинг "Алай" жамоаси кийимида

IMG_0214-450x300

"Абдиш Ата" футболчилари билан бирга

Карамбё Франция термасининг энг муваффақиятли таркибида тўп сурган.

Француз футболининг ўзга афсоналари — Зинедин Зидан, Терри Анри, Фабен Бартез ва Дидье Дешам каби ўйинчилар қаторида Карамбё 1998 йили Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

У ўша йилги Жаҳон чемпионатининг энг афсонавий ўйинларидан ҳисобланган финал учрашувида ҳам иштирок этган. Унда Франция термаси амалдаги чемпион Бразилияни 3:0 ҳисобида ер тишлатган эди.

1998 йили Карамбё «Реал» таркибида тўп сурган ва Чепмионлар лигаси кубогини ҳам қўлга киритган эришган.

2000 йилда эса у «Реал» билан бирга ўша муваффақиятни такрорлади ва Жаҳон, Европа ва Чемпионлар лигаси кубокларни қаторасига қўлга киритиб, футбол дунёсининг энг нуфузли мусобақаларида ғалабага эришган нодир футболчига айланди.

Кристиан Карамбё ўз карьерасини 2006 йили якунлаган.