Бишкек шаҳар суди Максим Бакиев ишини қайта кўриб чиқади

600

Maksim

Ҳокимиятдан қувилган президент Қурманбек Бакиев ўғли Максим Бакиев ёқловчиси Биринчи май район суди ҳукмини Бишкек шаҳар судида шикоят қилди. Аввалроқ президент ўғлини 25 йилга қамашга ҳукм қилинганди.

Максим Бакиев жиноят иши материаллари 14 май куни Бишкек шаҳар судига юборилганини хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май район суди Ривожлантириш, инвестиция ва инновация марказий агентлиги собиқ бошчиси Максим Бакиевни  айбдор деб топиб мол-мулкини мусодара қилиш билан бирга 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Биринчи май район суди Максим Бакиевни 3 йилгача маълум лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этганди.

Максим Бакиев ўшанда «Северэлектро» электр ширкатини сотиб давлатга 133 млн АҚШ доллари миқдорида мулкий зарар етказганликда ҳам айбдор деб топилганди.

Бош прокуратурага кўра, кичик Бакиевнинг қилган жиноятлари ичида Иссиқкўл областидаги ерларни ноқонуний равишда сотганлик ҳам бор.

«Отасининг мавқеидан фойдаланиб, Максим Бакиев Давлат мулки қўмитасининг Иссиқкўл худудий бошқармаси бошчисига 9 гектардан ошиқ ерни ўзлаштириб беришга буйруқ берган» , — деб ёзилганди Бош прокуратура сайтида.

Прокуратура тарқатган баёнотга кўра, ушбу ўзлаштириш оқибатида давлатга 123 минг сомдан ошиқ зарар келтирилган.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Буюк Британиядан Максим Бакиевни Қирғизистонга юборишни талаб қилмоқчи.

Бош прокуратура Максим Бакиевга қарши жиноий ишни 2010 йилги инқилобдан сўнг қўзғаганди.

2010 йилнинг май ойида у Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган — 2010 йилнинг 14 июнида у ижарага олинган шахсий самолётда Буюк Британиянинг «Фарнборо» аэропортига қўнган ва маҳаллий полиция тарафидан қўлга олинган эди.

Кейинроқ у Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраган ва сўрови қаралгунча унга вақтинчалик мазкур давлат худудида яшаб туриш ҳуқуқини сўраган эди.