Бишкек: 20 май куни 9 ёшли қизни "ўлдирган" шахс икки ойга СИЗОда қолади

701

Lidia-Vidyasova

Бишкекнинг Биринчи май район суди 9 ёшли қизни олиб қочиб сўнг ўлдирганликда гумонланаётган Андрей Овсяниковни икки ойга тергов изоляторида қолдирди.

Ҳодиса 5 май куни рўй берган, милиция Овсяниковни жиноятдан бир ярим ҳафта ўтиб 17 май куни қўлга олди.

Тергов талқинига кўра, марҳум қизалоқ Лидия Видясованинг онаси уни энага билан қолдириб, ўзи кетган. Бу вақтда энаганинг олдига гумонланувчи келган ва терговга талқинича қизни ўғирлаб кетган.

«У [Овсянников] энага билан бирга спиртли ичимлик ичган. Энага болага бепарволик қилган. Гумонланувчи эса қизчани алдаб, дачага олиб кетган», — деб ёзилади ИИМ сайтида.

Овсяников ўзини ва қизалоқни милиция қидираётганини билганидан сўнг, тахминан қизалоқ жонига қасд қилган.

«Жиноятчи уни бўғиб ўлдирган, оёқ ва қўлларини боғлаб жасадни целлофан пакетга ўраган ва ертўлада чуқур қазиб болани ўша ерга кўмган», — деб ёзилади министрлик тарқатган баёнотда.

Овсянниковга қарши «одам ўғирлаш» ва «қотиллик» биндлари бўйича жиноий иш очилди. Қўлга олинган шахс айбига тўлалигича иқрор бўлган.

Унга қарши олға сурилаётган айбловлар тасдиқланса, у 25 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин.

ИИМ хабар қилишича, жиноятда гумонланаётган Овсяников аввалда ҳам босқинчилик ва зўрлаш учун судланган. Мазкур жиноятлар учун у Иссиқкўл областининг Чолпоната шаҳрида жазони ўтаётган бўлган ва 2012 йили у ердан қочиб кетган.
casino en ligne gratuit http://www.jpfchat.com/deuce-club-casino/