Бишкеклик депутат сайловчиларни сотиб олгани учун жаримага тортилди

548

elections-1
Бишкекнинг биринчи май район суди пойтахт шаҳар кенгаши депутати Умутхан Тыналиевани 2012 йилда ўтган маҳаллий кенгаш сайловларида сайловчиларни сотиб олганликда айбдор деб топди. Депутатга 150 минг сом жарима солинди.

Бишкекнинг туман суди «Республика» партиясидан депутат Умутхан Тыналиевани сайловчиларни сотиб олганликда айбдор деб топди ва 150 унга минг сом жарима солди — бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Прокуратура депутатни «пора берганликда» ҳам айбдор деб топишни талаб қилганди, бироқ маҳкама бу моддани Тиналиевага нисбатан қўлланишини ноўрин деб топган.

Тергов талқинига кўра, шаҳар кенгаши депутатларини сайлаш сайловлари чоғида депутат Тиналиева № 186 болалар боғчаси директорига 30 минг сом, № 84 ўрта мактаб бошчисига 60 минг сом пора берган.

Бироқ тергов берилган пулларнинг эгасига қайтарилганини таъкидлаб ўтди.

Тиналиева ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этди.

Давлат айблови ҳамда судланувчи суд ҳукмидан норози бўлиб унинг қарорини Бишкек шаҳар судида шикоят қилди.