Колбаев қариндоши унга қарши гувоҳлик берди

593

fotografiya-600x350
Биринчи май район суди гувоҳлардан тергов чоғида олинган кўрсатмаларни ўқиди — криминал авторитет ҳисобланган Камчи Колбаевнинг яқинларидан бири судланувчининг бизнесменларга қарзларини «ундиришга» ёрдам берганини айтди.

Иш материалларига кўра, судланувчи қариндоши Дуйшенбек Жунушевга Галина Ким номли шахс криминал авторитет билан танишириб қўйиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Тергов чоғида Жунушевнинг билдиришича, Ким авторитет Колбаев ёрдамида собиқ депутат Бактибек Бекбоевдан қарзини ундирмоқчи бўлган.

«Мен Галина ва Колбаевни учраштириб қўйиб чиккага чиқиб кетдим», — деб ёзилган гувоҳ кўрсатмаси протоколида.

Айблов талқинига кўра, Колбаев Қозоғистон билан чегарадаги «Ак-Жол» постида бизнесменни ўғирлашни уюштирган.

Бироқ аввалроқ Кимнинг ўзи маҳкамада ҳеч қачон Колбаевга мурожаат қилмаганини айтганди.

Яна бир гувоҳ Улугбек Бегишбековнинг кўрсатмасига кўра, Колбаев одамлари Бекбоевни бизнесмен Медер Кожахметов илтимосига кўра «калтаклашган».

Маҳкама гувоҳлар кўрсатмаларини тинглашни тугатди ва 18 томдан ташкил топган жиноий иш материалларини ўрганишни бошлади.

Бундан аввалги маҳкама йиғинларида гувоҳлар тергов чоғида берган кўрсатмаларини Колбаев фойдасига ўзгартирганди.

Олти жабрланувчининг учтаси маҳкамада Колбаевга қарши даъволари йўқ эканини билдиришган, қолган учтасининг кўрсатмалари матбуотга очиқланмаганди.

Колбаев унга қарши қўйилаётган айбловларнинг бирортасига ҳам иқрор бўлмай келади.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.