Хитойлик кассирни 7 млн сомга тўнаганлар қўлга олинди

398

Alty-nken-600x350

«Алтын-Кен» олтин чиқариш корхонасининг хитойлик кассиридан 7 млн сомни тортиб олганлар ҳодисадан тўрт кун ўтиб қўлга олинди. Олинган пуллар эгасига қайтарилади.

Бишкек ички ишлар бошқармаси 10 май куни «Алтын-Кен» олтин ишлаб чиқиш корхонаси кассирини тўнаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди.

Улардан ўғирланган 7 млн сомнинг 5,5 миллион соми топилган —бу ҳақда Kloop.kg билан суҳбатда бошқарма матбуот котиби Карима Омункулова билдирди.

Котиб топилган пулларнинг соҳибига қайтарилишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, талончилар 22 ёшдан 29 ёшгача бўлган бишкеклик фуқаролар бўлган.

  • 22- ёшдаги Р. Асандан 130 минг сом ва 20 минг доллар олинган.
  • 24- ёшдаги А. Мелисбекдан 267 минг сом ва 9 минг доллар олинган.
  • 25- ёшдаги Ш. Жанатбекдан 394 минг сом ва 20 минг доллар олинган.
  • 27- ёшдаги К. Рустамдан 355 минг сом ва 20 минг доллар олинган.
  • 29- ёшли Б. Жакшылыкдан 300 минг сом ва 20 минг доллар олинган.

Пуллар гумонланувчиларни тинтув чоғида қўлга киритилган. Қўлга олинганларнинг барчаси ҳозирда вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилган.

Милиция маълумотларига кўра, қўлга олинган Жакшилик пулларни Иссиқкўл бўйига беркитган ва сўроқ пайтида уларни яширилган жойини кўрсатган. Жанатбекнинг уйини тантув қилиш пайтида пуллар топилмаган, бироқ унинг яқинлари кейинчалик пулни милицияга ўзлари олиб келиб берган.

Хитойликнинг тўналиши

6 май куни уч номаълум шахс Бишкек марказида «Алтынкен» олтин чиқариш корхонаси кассиридан ичида 7 млн сом бўлган сумкасини тортиб олган эди.

Босқинчилик  Бишкекнинг Горкий кўчасидаги кафеларнинг бирида, «Алтынкен» ходимларининг учрашуви чоғида содир этилганини хабар қилганди Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Карима Омункулова.

Унинг сўзларига кўра, кассирни уч номаълум шахс тўппонча билан қўрқитиб тўнаган.

«Улар ҳали аниқланмаган тўппончадан ерга қаратиб бир ўқ узган ва бундан сўнг тажовузкорларнинг бири пул солинган рюкзакни юлқиб олган», — деганди Омункулова.

Кассир билан бирга ўша учрашувда олтин конининг яна олти хитойлик ходими ҳам бўлган.

Улар тўновчиларга қаршилик кўсатишга ҳаракат қилган, бироқ, Омункуловага кўра, босқинчилар яна бир бор ҳавога ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетишга эришган.

Исми ошкор қилинмаётган кассир Бишкекка компания ходимларига ойлик маошларини тўлаш учун келган бўлган.

Милиция маъумотларига кўра, жиноят жойидан тўппонча гилзаси топилган.

Ҳодиса юзасидан «Босқинчилик» моддаси бўйича жиноий иш очилганди.

«Алтынкен» компанияси Чуй областининг Орловка қишлоғида олтин чиқариш саноати билан шуғулланиб келади.

Компаниянинг 40 фоиз акциялари «Кыргызалтын» давлат корхонасига тегишли, қолган 60 фоизига эса Хитойнинг «Суперб Пасифик Лтд.» компанияси эгалик қилади.