Норин вилоятида кўмир қазувчи «Нарк-Тоо» кони раҳбарияти 2009 йилдан буён солиқ тўламаган ва бу билан ҳукуматга 1 млн сомдан зиёдроқ зарар келтирган.
«Нарк-Тоо» корхонаси 2009 йилдан буён кўмир қазиш билан фаол равишда шуғулланиб келган ва бу учун давлатга бирор марта ҳам солиқ тўламаган — буни Норин вилоятида кон қазилмалари соҳасидаги коррупцион тизимларни текшираётган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аниқлади.
Қўмитанинг Давлат солиқ хизматига таяниб тарқатган хабарига кўра, давлатга етказилган зарар 1 млн сом миқдорида баҳоланган.
МХДҚ «давлат мулкини ўзлаштириш», «хусусий тадбиркорнинг солиқлардан бош тортиши», «тижорий ташкилотлар ходимларининг хизмат ваколатини суистеъмол қилиши» моддалари бўйича жиноий иш очди.
Иш юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Kloop.kg таҳририяти «Нарк-Тоо» корхонаси билан боғлана олмади.
Давлат геология сайтида мазкур корхонага 2008 йилда қазилма ишларини олиб бориш учун лицензия берилгани ёзилган.
«Нарк-Тоо» корхонаси 2017 йилгача норин областининг Жумгал районида кўмир қазишга ҳақли.