Мобил интернет тадқиқоти: Қайси бири фойдалироқ - «Билайн» ёки «Мегаком»?

521

IMG_1398

«Digital Empire» SMM-агентлиги Қирғизистон GSM- операторларининг лимитсиз мобил интернети устидан тадқиқот ўтказди. Агентлик ўз тадқиқотида «Мегаком» ва «Билайн» компанияларининг интернет борасида кўрсатувчи хизматларини таққослаган.

Агентлик хизматчилари ўз тадқиқоти бошида «О!» уяли алоқа операторининг мобил интернет хизматларини текширувга қўшмаганини ёзган — бунга уяли алоқа ширкатининг мижозларига 2G интернетда хизмат кўрсатиши бўлган.

Айни пайтда унинг рақобатчилари мижозларига 3G интернет хизматини кўрсатиб, улар интернет тезлиги «О!» ширкатидан 30 баробарга тезроқ.

«“О!” уяли алоқа ширкати мобил интернет соҳасида рақобатчиларидан бир авлодга ортда қолган. Шу туфайли мазкур лойиҳада “О!” интернет хизмати тадқиқотга киритилмади», — деб ёзилади тадқиқотда.

«Мегаком» ва «Билайн» ширкатлари ўз мижозларига тезлиги сониясига 14,4дан 28 мегабитгача етувчи 3G тармоқни таклиф қилади.

2012 йилнинг ноябр ойида ҳар иккала ширкат интернет учун лимитсиз тарифни йўлга қўйди.

«Билайн» ширкатида икки лимитсиз тариф мавжуд: «Лайт» бир кунига 10 сом, бироқ 1 январдан бошлаб унинг нархи 15 сомга кўтарилади ва ҳар кунига 29 сомдан «Интернет Про» тариф режаси. Айни пайтда «Мегаком» таклиф қилаётган лимитсиз интернет нархи кунига 19,5 сомни ташкил қилади.

Лимитсиз интернетга уланган мижозлар «Мегаком»да ойига 600 сом, «Билайн»да эса «Интернет Про»га уланганлар ойига 914 сом, «Интернет Лайт»дан фойдаланувчилар эса 315 сом тўлашлари керак бўлади.

Тадқиқотчиларнинг билдиришича, «Мегаком» лимитсиз интернет сохасидаги хизматлари учун кўрсатилган нархлар барча солиқларни ўз ичига олса, «Билайн» сайтида бу нарсалар қайд этилмаган ва ширкат айтаётган нархга солиқни ҳам қўшиб ҳисобланса «Билайн» нархлари янада ошиши табиий.

Шу ҳолатларга таяниб тадқиқотчилар «Мегаком»нинг лимитсиз интернет борасида кўрсатувчи хизматларни мижозлар учун фойдалироқ деб топган.