Милиционерларнинг митингга чиқиши тақиқланди

615

militia
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев милиция ходимларининг намойишларда иштирок этишини таъқиқловчи фармонга имзо чекди. ИИМ тақиққа ижобий ёндошди.

«Ички ишлар органлари» ҳақидаги қонунга милиция ходимларининг митингларда иштирок этишини маън этувчи банд ҳам қўшилди.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев қоидани бузган милиция ходимлари жаримага тортилишини хабар қилди.

Жарима миқдорини Осмонбаев аниқ айта олмади, бироқ маҳкама қарорига кўра, қоидабузарларни ишдан бўшатиш ҳам мумкинлигини қўшиб ўтди.

Шунингдек милиция ходимлари намойишчиларга чиройли муомала бўлишга ва журналистлар фаолиятинига тўсиқ бўлмасликка мажбурланди.

Парламент мазкур қарорни 2013 йилнинг 7 мартида тасдиқлаганди.

Ички ишлар министрлиги қонун лойиҳасига ижобий ёндошишини билдирганди.

«Бизнинг тартиб уставимиз бор. Биз ҳарбий орган ҳисобланамиз ва тартиб ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишимиз керак», — деганди Ички ишлар министри муовини Бақитбек Жусубалиев.

Мулозим тақиқнинг ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқини бузмайди, деб ҳисоблайди.

«Агар милиционер ҳақлари бузилса, у маҳкамага мурожаат қилиб, адолатни тиклаши керак. Биз ҳабий органмиз ва шу сабабдан ходимларимизнинг митингда иштирок этиши номақбул иш», — деганди муовин.

Авторы: Зарема Султанбекова