Махсус хизмат ходимлари 2 апрел куни Эрондаги консуллик собиқ етакчисини ноқонуний визалар берганликда айблаб, унга қарши жиноий иш очган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2 апрел куни Эроннинг Машҳад шаҳридаги Қирғизистон консуллиги собиқ етакчиси Мелисбек Байсамаковга нисбатан жиноий иш қўзғаганинини хабар қилди мазкур қўмита матбуот хизмати.
Терговга кўра, Байсимаков Эрон фуқароларига қирғиз визаларини ноқонуний равишда берган.
Махсус хизмат унга қарши жиноят кодексининг икки банди «хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» ва «хизмат доираларидан чиқиш» бўйича жиноий иш очган.
МХДҚ матбуот хизмати Байсимаковнинг ўзи ҳали қўлга олинмагани ва ҳозирда тергов юраётганини хабар қилди.
Ташқи ишлар министрлиги матбуот хизматининг ўзини таништиришни истамаган ходими уларда иш юзасидан маълумот йўқлиги учун, масала юзасидан изоҳ бермаслигини билдирди.
У ТИМ ўзининг Эрондаги консуллигига масала юзасидан сўров юборганини ва ҳозирда жавоб кутаётаганини билдирди.
Авторы: Александра Ли