Рус драма театрининг ишдан олинган директори ҳукумат билан судлашмоқчи

654

Маданият министрлиги қарорига кўра куни кеча лавозимидан четлатилган Бишкекдаги Рус драма театри директори ушбу қарорни маҳкамада шикоят қилишини билдирди.

Театр собиқ бошчиси, Борис Воробьев Kloop.kg билан суҳбатда ўз лавозими учун курашни судда давом этдиришини билдирди.

«Мен олти йил директор бўлиб ишладим, менинг ҳеч бир хатоим йўқ эди, театрни бутунлай янгиладим. Нима энди “мен кетдим” дейишим керакми”?» , — деди у.

Маданият министри Султан Раев 2 апрел куни Воробьевни ишдан бўшатиш ҳақида қарор чиқарганди.

Министрлик театр директори нима сабабдан лавозимдан четлатилганига ойдинлик киритмади.

Рус драма театри собиқ бошчисига кўра, у Маданият ва туризм министри муовини Қудайберген Базарбаевга «пора» беришдан бош тортгани учун уни «Ата Мекен» партияси талабига биноан ишдан бўшатишган.

«Ата-Мекен партияси мени ишдан бўшатишни буюрган, чунки министр бизда бўш ўрин ва уни “Ата Мекен” партияси маъмурияти бошчиси, министр ўринбосари Қудайберген Базарбаев бошқаради. Мана, партия министрга нима деган бўлса, улар ўшани қилишди», — деб ҳисоблайди у.

Унга кўра, лавозимдан четлатилгандан сўнг театрдаги барча спектакллар репертуардан олинади.

«Сармоядорлар мени кафиллигим остида театрга сармоя киритган. Агар мен ишламасам, спектакллар олинади», — деди театр собиқ бошчиси.

Маданият ва туризм министри ва унинг муовинидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Сўнгги бир ой ичида ҳукумат театрдаги қонунбузарликларга икки марта эътибор қаратди — аввалроқ шаҳар мэрияси театр рекламалари қирғиз тилдаги текстни ўз ичига олмагани учун, уларни олиб ташлаш қарорини берганди.

Ўз ўрнида театр директори уни ишдан олишга ҳаракат қилишаётганини билдирганди.

«Мени директорликдан олишгандан кейин, кўрасиз — спектакльлар олиб ташланади, Рус драма театри спектакльларсиз, овозсиз, светсиз қолади, ҳашаматли бинодан бўлак нарса қолмайди», — деганди Воробьев.