Ички ишлар министрлиги (ИИМ) интизом комиссияси 13 март кунги митинг пайтида шахмат ўйнаган милиционерлар ҳаракатларини текширади. ИИМ ижтимоий кузатиш кенгаши аъзолари можарога турлича ёндошишди.
«Вечерний Бишкек» газетаси интернет таҳририяти ўз саҳифасида парламент биноси олдида «Кумтор» олтин кони фаолиятини тўхтатиш бўйича ўтаётган митинг пайтида бинонинг шимолий тарафида шахмат ўйнайтган милиционерлар суратини чоп этди.
Сурат муаллифи Марат Уралиев Kloop.kg билан суҳбатда пулга карта ўйнаётган милиция ходимларини ҳам кўрганини, бироқ уларни суратга олиб олиш имкони бўлмагани айтди.
«Вечерка» журналисти сўзларига кўра, унинг айтаётганларини у билан бирга ҳодиса гувоҳига айланган «24.kg» ахборот агентлиги журналистлари ҳам тасдиқлаши мумкин.
Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Энис Осмонбаев Kloop.kgга берган интервюсида милиция ходимлари ҳаракатлари интизом комиссияси тарафидан қаралиб чиқилишини билдирди.
Осмонбаев милионерлар бу ҳаракатлари учун айнан нима жазо олишини аниқламади.
«Бизда жарима солинмайди. Бизда огоҳлантириш бўлиши мумкин, ёки этикет бўйича комиссия ўз таклифини беради», — дейди у.
«Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси, ИИМ қошидаги ижтимоий кузатиш кенгаши аъзоси Азиза Абдирасулова милиционерлар ҳаракатида тартиббузарлик бўлмаганини айтади.
«Одатан митинг бўлса 300 милиция ходимни юборишади. Кун бўйи улар у ерда нима қилсин? Ўйнаса ўйнайверишсин», — дейди Абдирасулова.
Бироқ кузатиш кенгашининг яна икки аъзоси унинг сўзларини маъқулламади.
Тариэль Искаков милиция ходимларининг интизом кодексини бузганлигини айтади.
«Милиционерлар хизмат фаолиятига киришганда, уларда интизом кодекси бўлади. Улар барча ҳаракати уставга мувофиқ бўлиши керак. Шахмат ўйнаш буйруғи уларда аниқ бўлмаган», — деди у.
Кенгашнинг яна бир аъзоси Дамира Долоталиева ҳамкасбини қўллаб, милиция ходимларининг карта ва шахмат ўйнаётганини ўзи ҳам кўрганини айтди.
«Оқ уй ёнида жойлашган касаба союзи уйи ортида милиционерлар карта ўйнаб ўтиришди», — деди Долоталиева.