Михаил Галустян: Депутат Бакир уулуда юмор туйғуси «йўқ»

607

«Наша Раша» дастури россиялик қизиқчи Михаил Галустян ва қирғизистонлик депутат Турсунбай Бакир уулу ўртасида «Твиттер»даги баҳсга сабаб бўлди. Бакир уулуга кўра, шоу «гастарбайстер мусулмонлар» устидан мазаҳ қилади.

«Наша Раша» шоуси ҳақида фикр билдирган депутат Бакир уулу уни Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларини «жинни» қилиб кўрсатаётганини иддао қилгани ижтимоий тармоқдаги қизғин мунозарага сабаб бўлди.

«Фикримча «Наша Раша» нафақат тожик меҳнат муҳожирларини, балки Марказий Осиёлик барча мусулмонларни таҳқирлайди. Балки тўхтатарсиз?!», — деб ёзди Бакир уулу Галустянга.

Мазкур твит шоу иштирокчиси ҳамда депутат баҳси сабабчиси бўлиб хизмат қилди.

«Наша Russia» шоусидаги Жамшуд роли билан машҳур Михаил Галустян бунга жавобан қирғизистонлик депутатни ҳазил-мутойиба туйғусидан мосуво эканликда айблади.

«Сиз шунчаки КВН кўрмагансиз. Унда сиз тарафда бир жамоа иштирок этди. Сизда йўқлиги сезилаётган жуда яхши юмор билан чиқишди»,— деб ёзди комик депутатга жавобан.

Ўз ўрнида Бакир уулу Россиянинг бошқа шоулари — «Comedy Club» ва «Comedy Women»ни қалбан кулиб томоша қилишини ёзди.

«Сиз юмор деб атаётган нарса бу — иккиюзламачилик, разолат, инсониятни суймаслик. Ахир санъат шунга хизмат қилиши керакми?», — деб Твиттердаги баҳсни давом эттирди депутат.

Kloop.kg мухбири билан телефон сўзлашувида Бакир уулу твитлар муаллифи эканини тасдиқлади.

Музокаранинг якуний қисми бўлиб эса Галустяннинг Бакир уулуга Твиттерда уни ўқимасликни таклиф қилган твити хизмат қилди.

Россиянинг «Наша Russia» юмористик сериали 2006 йилда ТНТ каналида биринчи марта эфирга чиққан ва у 19 сюжет қаҳрамонларидан иборт. Улар орасидан Москва шаҳрида таъмир ишларини олиб борувчи тожик гастарбайтерлар бағишланган саҳна ҳам ўрин олган.

Турсунбай Бакир уулу парламентнинг ижтимоий тармоқдаги энг машҳур сиёсатчиларидан бири.