«Ата-Журт» Бишкекда минглаб тарафдорларини митингга йиғишга ваъда беряпти

586

«Ата-Журт»нинг қамоқдаги уч депутатини қўллаб Жалолободда митинг ўтказаётганлар норозилик акциясининг Қирғизистон жанубидан Бишкекка кўчишини ваъда қилишмоқда. «Камида 1000 киши» иштирок этиши ваъда қилинаётган митинг 14 мартга белгиланган.

Жалолободдаги муддатсиз митинг ташкилотчиси Медер Усенов Kloop.kg мухбири билан суҳбатда «Ата-Журт» тарафдорлари лидерлари устидан навбатдаги маҳкама ўтиши режалаштирилган 14 март куни Бишкекда митинг ўтказишни ваъда қилди.

«Ата-Журт»нинг уч депутати Қамчибек Ташиев, Талант Мамитов ва Садир Жапаровлар ўтган йилнинг кузида ўтказган митингида “ҳукуматни куч билан босиб олиш”да айбланяпти.

Усенов Бишкекда ўтувчи митингга қанча одам келишини ҳозирча билмаслигини, бироқ ташкилотчилар депутатларни қўллаб «камида1000 киши» келишини режалаштираётганини айтди.

Митингчилар талаблари ҳамон ўша:

1.«Ата-Журт»нинг уч депутатини қамоқдан бўшатиш;
2.«Кумтор» олтин конини миллийлаштириш;
3.Парламентни тарқатиш;
4.Бош прокурор Аида Салянованинг истеъфога чиқиши.

Митинглар бошаниши

«Ата-Журт» тарафдорлари митинги депутатларга ҳукм чиқарилиш муддати яқинлашганда фаоллашди. Партия 5 март куни Қирғизистоннинг бир қатор шаҳарлари — Жалолобод, Ўш, Қорақўл ва Норинда митинглар ўтказди.

Митинглар орасида энг кўзга кўринарлиси Жалолободда ўтди. Норозилик акциялари муддатсиз эканини билдирган митингчилар сафида 6 март куни 3 мингга яқин инсон бўлгани айтиляпти.

«Ата-Журт»ни қўллаётган 50 ошиқ қаҳрамон оналар партия лидерларини қўйиб юборишни талаб қилиб, ҳукуматнинг Жалолобод областидаги вакиллиги биносида икки тунни ўтказишди.

Ўшдаги митинг эса Жалолободчалик кўламда ўтмади — шаҳарнинг бош майдонида митингчилар сони 200 кишидан ошмади. Қорақўл ва Нориндаги митингларда 1000 яқин «Ата-Журт» тарафдорлари иштирок этгани айтилмоқда.

Ҳокимияни куч билан босиб олишда айбланаётган «Ата-Журт» лидерлари устидан ўтаётган маҳкама жараёни якуний қисмига етай деб қолди — тарафлар бир-бирлари билан фикр алмаша бошлашди. Бу жараёндан сўнг ҳукм ўқилади.

7 март кунги суд маҳкамасида ҳимоя тараф адвокатлари гумондорларни уй қамоғига кўчиришни сўраганди, бироқ ҳакам улар сўровини рад этиб, ҳукм ўқилгунча ҳар учала депутатни МХДҚ СИЗОсида қолдирди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.