Шаҳар кенгаши депутатлари норозилиги Қорақўл мэри истеъфосига сабаб бўлди

601

Қорақўл шаҳар мэри Ишенбек Омурканов истеъфога чиқиши ҳақида арзнома берди. У бу қарорни “бошқа ишга ўтиши” муносабати билан изоҳлади.

Омурканов ўзининг истеъфога кетиши ҳақидаги арзномани Бош министр Жанторо Сатибалдиев номига ёзди.

Kloop.kg мухбири билан суҳбат чоғида мэр ўз ҳаракатларини бошқа ишга ўтиш муносабати билан қилинганини айтди.

Мэр янги иш жойи ҳақидаги саволга очиқлик киритишни истамади.

Унинг истеъфоси ҳали қабул қилинганича йўқ. Омуркановга кўра, у Бош министрдан уни Иссиқкўл области пойтахти ҳисобланувчи Қорақўд шаҳар мэри лавозимидан 13 март куни олишни сўраган.

Kloop.kg мухбирлари масалага ойдинлик киритиш мақсадида Қорақўл шаҳар кенгаши депутатлари билан суҳбатлашди ва уларнинг аксари мэр истеъфосида кенгаш депутатлари билан бўлиб ўтган можарога боғлиқликни кўришига гувоҳ бўлди.

Депутат Максат Касенов амалдаги мэр Омуркановни хизмат лавозимидан фойдаланиб ерларни “ноқонуний” сотишга аралашганини билдирди.

«300 яқин ер участкалари шаҳар кенгаши рухсатисиз сотилган. У хоҳлаганини қилиб, ерларни бечора аҳолига эмас, балки ўзига тўқ инсонларга бериб юборган», — деди Касенов.

Шунингдек бир неча депутат бунгача мэрга ишончсизлик вотумини кўрсатишга шамъа қилганларини, бироқ бунгача иш етиб бормаганини билдирдилар.

«Биз унга вақт бериб айтдик: ўзинг ҳал қил. Бундан кейин у кетиши ҳақида арзнома топширди», — деди «Мекен Ынтымагы» партияси вакили Омурбек Асанбеков.

2012 йилнинг апрел ойидан мэр лавозимида ишлаб келган Омуркановнинг ўзидан ер сотилиши ҳақидаги сўзлар юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.