«Азия Микс» КВН Олий лигасига тайёрланяпти

378

Қирғизистоннинг «Азия Микс» жамоаси ўз тарихида биринчи марта КВН Олий лигасида иштирок этяпти. Бишкек жамоаси биринчи турда «Евразы-РосГМУ», «Кефир», «Городъ Пятигорскъ» ва Физтех термаси билан беллашади.

Россиянинг биринчи канали қирғизистонликлар иштирокидаги ўйинни 3 март куни соат 22:00да олиб кўрсатади.

«Азия Микс» қувновлар ва зукколар клуби Олий лигаси ўйинларида иштирок этаётган Қирғизистоннинг ягона жамоаси. У Россия, Украина ҳамда Беларуснинг 19 жамоаси билан биринчи ўрин учун беллашади.

Бишкек жамоаси КВНнинг Олий лигасига йўлланмани Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган «КиВиН-2013» мусобақаларидаги омадли чиқишларидан сўнг қўлга киритганди.

«Қувноқлар ва зукколар» — машҳур юмористик ўйини 1961 йили СССРда пайдо бўлган.

1964 йилдан буён уни Александр Масляков олиб боради.

1971 йили ўйинда СССР устидан қилинган ҳазил учун у ёпилган.

Орадан 15 йил ўтиб ўйин қайта эфирга берилган ва шундан буён у собиқ Советлар иттифоқи худудида энг машҳур телевизион шоулардан ҳисобланади.