МХДҚ: Тюлеев СИЗОдаги очликни тўхтатди

376

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси депутат ҳамда собиқ мэр Нариман Тюлеев тергов изоляторидаги очлик акциясини тўхтатганини билдирди. Сиёсатчи шаҳар бошчиси лавозимида «коррупцияга» аралашганликда гумонланяпти.

Собиқ мэр 20 февралда овқат тановул қилишдан бош тортганини хабарлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати. Махсус хизмат вакилларига кўра, Тюлеев шифокор кўриги остида сақланмоқда.

«Унинг соғлиғи қўрқинч туғдирмайди», — деб ёзди МХДҚ матбуот хизмати.

Идора тарқатган баёнотга кўра, Тюлеев тергов изоляторидаги сақланиш шароитларидан нолимаган.

Тюлеев 15 феврал куни очлик эълон қилганди — бунга сабаб қатори депутат унинг “оғир” аҳволига қарамай уни касалхонадан СИЗОга қайтарилишини кўрсатганди.

Унинг адвокати Султан Баратовга кўра, Тюлеевда ганмор бўшлиғининг яллиғланиши кузатилган.

Омбудсмен аппарати ходими билан бўлган суҳбат чоғида Тюлеев унинг “оғир” аҳволига қарамай, МХДҚ СИЗОси тиббиёт хизмати бошчиси Нияз Алдашев уни тиббий хизматда қолиб даволаниши учун 50 минг доллар талаб қилганини, акс ҳолда СИЗОга қайтариб юбориш билан қўрқитганини билдирганди.

Бу билдирувлардан сўнг МХДҚ тергов ишларини бошлаган.

Тюлеевнинг бошқарувчиларнинг пора талаб қилганлиги ҳақидаги билдирувларидан сўнг, МХДҚ СИЗОсининг икки юқори лавозимдаги бошчиси ўз хизматидан вақтинчалик бўшатилганди.

МХДК матбуот хизмати ходимининг айтишича, агар депутат ҳамда Бишкек экс-мэри Нариман Тюлеев сўзлари тасдиқланмаса, Алдашев ва Муканбетов қайта лавозимларига тикланади.

Бишкекнинг экс-мэри аҳволи ёмонлашгандан сўнг, 14 январ куни МХДҚ қошидаги касалхонага кўчирилганди. Унинг адвокати Султан Баратов сўзларига кўра, унинг ҳимояси остидаги шахс аҳволи ҳамон оғир.

Тюлеевнинг қўлга олиниши

Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Первомай туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.

Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.

Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.

Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни рад этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.