«Ата-Журт» раҳнамолари маҳкамаси: Суд аноним гувоҳлар кўрсатмаларини тинглайди

545

Охотник ва Патриот лақаблари остидаги гувоҳлар аноним турда давлатни куч билан босиб олишга тарғиб қилганликда айбланаётган «Ата-Журт» лидерларига қарши гувоҳлик беради. Депутатларнинг ўзлари зўравонликка чақирмаганларини билдирмоқда.

«Ата-Журт»нинг уч депутати Қамчибек Ташиев, Талант Мамитов ҳамда Садир Жапаровга қарши айблов аноним Охотник ва Патриот гувоҳларга таяниб қурилади.

Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, ўтган йилнинг октябр ойида ўтган митингда «Ата-Журт» лидерлари ҳокимиятни куч билан босиб олишга тарғиб қилганлар.

Айни пайтда атажуртчилар бу айбловларнинг барчасини рад этиб келишади.

Маҳкама аноним гувоҳларни Первомай район судига олиб келишни буюрди — Охотник ва Патриот лақаби билан гувоҳлик бераётган аноним гувоҳларни аввал терговчидан бошқа ҳеч ким кўрмаган.

«Ата-Журт» адвокатлари ҳамда депутатларнинг ўзлари аноним гувоҳларни сўроқ қилишга қарши чиқишмаяпти.

«Агар гувоҳлар ўз ҳаётига хавфни кўришса, ниқобланган ҳолда келишлари мумкин. Қонун бунга йўл қўяди», — деди маҳкамада Талан Мамитов адвокати Искендер Журабаев.

Бироқ маҳкамада айбланувчи қатори ўтаётган адлия генерал майори Қубатбек Кожоналев аноним гувоҳларнинг кўрсатма беришига қарши чиқди.

«Улар қўрқинч остида ёлғон гувоҳлик беришлари мумкин», — деди у маҳкамада.

Ўз ўрнида прокуратура вакиллари гувоҳларни кўрмаганини, бироқ айблов тараф улар хавфсизлигини тўлиқ ҳимоя қилишга кафолат беришини билдиришди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.