Атаханов ИИМ бошчилигидан бўшатилди

585

Ички ишлар матбуот хизмати идора бошчиси Шамил Атахановнинг ишдан бўшатилганини тасдиқлади. Министрликни энди Атаханов муовини Абдилда Суранчиев вақтинча бошқаради. Президент матбуот хизмати ИИМ бошчиси “бошқа ишга ўтиши” муносабати билан ишдан олинганини хабар қилди.

Ички ишлар матбуот хизмати Суранчиевнинг вақтинчалик Ички ишлар вазири этиб тайинланганини Kloop.kgга тасдиқлади.

«Бугун у бошқарув таркибига янги министр қатори кўрсатилди», – деб хабар қилди хизмат.

Қирғизистоннинг бир қатор ОАВ Атаханов вице-премьер лавозимини эгаллаши мумкинлигини ёзди.

Президент матбуот хизмати ходими Алмаз Усенов Kloop.kg билан суҳбатда Атаханов бошқа лавозимга ўтаётгани учун лавозимдан четлатилганини билдирди.

Бироқ, Усенов ишдан бўшатилган Атахановнинг айнан қайси лавозимга кўчирилишини айта олмади.

Атахановнинг ишдан четланиши ҳақидаги тахминлар жорий йилнинг январ ойи охирида башорат қилина бошланганди. Бироқ ўшанда Атахановнинг ўзи бу хабарларни рад этганди.

Шамил Атаханов ИИВ бошчилигига 2012 йилнинг ноябр ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси етакчиси лавозимидан кетганидан сўнг сайланганди.

Унинг ИИМ бошчиси сифатидаги фаолиятида муассасада бир қатор ички зиддиятлар юз берганди — бир қатор департаментлар бошчилари очиқчасига министрга қарши чиқишганди.