Кураш 2020 йилги Олимпия ўйинларидан олиб ташланиши мумкин

456

Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада-2020 дастурига курашни қўшмади. Қирғизистон кураш федерацияси қўмита қарорини адолатсиз деб баҳолади.

Би-Би-Сининг рус хизмати хабарларига кўра, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия комитети Олимпия ўйинлари олдиндан тузилган асосий ўйин турлари дастурига курашни киритмади.

Кураш яна саккиз спорт тури билан бирга битта вакансия ўйинига даъвогарлик қилувчи ўйинлар рўйхатидан жой олди.

Кураш билан бирга бу вакансия учун бейсбол/софтбол, каратэ, роликли спорт, сквош, вейкбординг ва ушулар курашадиган бўлди.

Мазкур спорт федерациялари вакилларининг презентациялари 2013 йилнинг май ойида Санкт Петербургда ўтиши кутилаётган ижроия комитети йиғинида кўрилади.

Олимпиада-2020 дастури бўйича сўнгги қарор Буэнос Айресда сентябрда ўтадиган Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) йиғинида овозлар бериш орқали қабул қилинади.

Нима учун кураш Олимпия ўйинлари дастурига кирмай қолганига Халқаро олимпия қўмитаси очиқлик киритмади.

Қирғизистон кураш федерацияси бош котиби Адинай Кинелова Олимпия ўйинларида курашнинг бўлмай қолишига салбий ёндошади.

«Шунчаки курашни олиб ташлаш – бу ҳаммага нисбатан бешафқатсизлик бўлади. Осиё давлатларида кичик ёшидан бошлаб кураш билан шуғулланишади. Спорт тури қатори кураш олиб ташланса, бу ҳамма учун ачинарли бўлади», — деди Кинелова Kloop.kg билан суҳбатда.

Бош котиб сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб кураш федерациялари Халқаро олимпия қўмитасини курашни дастурга киргизиши учун кўндиришга ҳаракат қиляпти.

«Ҳозир дунёнинг барча давлатлари бирлашяпти. Биз Халқаро олимпия қўмитасига хатлар ёзяпмиз. Биз Италия ҳамда Франция федерациялари билан боғланяпмиз», — дейди у.

Кинелова феврал сўнгида дунёнинг барча кураш федерациялари йиғини ўтишини айтди.

Кураш Қирғизистондаги энг машҳур спорт турларидан бири. Унинг давлатда энг тарқалган турлари бу эркин ва грек рим курашларидир.

Қирғизистон Олимпияда тарихида фақат учта медалга эришган, уларнинг иккитаси 2008 йил Пекинда ўтган Олимпия ўйинларидаги кураш мусобақаларида қўлга киритилган.

i can t write essays