Кичик синф ўқувчилари бир-бирларини баҳолайди

607

Қирғизистон маориф министрлиги кичик синф ўқувчилари орасида хатолар устидан ишлангандан сўнг, бир-бирларини баҳолаш тизимини киритмоқчи.

Маориф министри муовини Догдургуль Кендирбаева янги тизимнинг киритилиши билан ўқувчилар билим сифати яхшиланишини айтади. Бунга ўқувчиларнинг ўз хатолари устида ишлаши сабаб бўлишига ишонади муовин.

«Ўқувчининг дафтарида қизил чизиқлар бор. Авваллари биз болаларга танлаш ҳуқуқисиз икки, уч, беш баҳолар қўйиб кетаверардик. Ҳозир эса, бола хато қилган жойга биз фақат “хато” деган белгини қўйяпмиз», — деди Кендирбаева Kloop.kg билан суҳбатда.

Устози тарафидан белгилар қўйилиб текширилган дафтарини олгач, ўқувчи ўз хатолари устида ишлайди ва қайта ўқитувчисига топширади.

Сўнгги баҳони қўйишда ҳам ўқувчиларнинг ўзлари бевосита қатнашишини айтади муовин.

«Баҳо олувчи ўқувчининг синфдошлари унинг ишини баҳолашда қатнашишади», — дейди Кендирбаева.

Қорақўл шаҳридаги №11 гимназия ўқитувчиси Назгул Турсунбаева ўқувчилар ўз синфдошларига баҳо қўймаслиги керак, деб ҳисоблайди.

«Фикримча бу унча яхши ғоямас, чунки ўқувчиларнинг синфда дўстлари бор. Кимдир дўстига яхшироқ баҳо қўйгиси келиши мумкин. У ўқитувчидек тўғри баҳо қўёлмайди, чунки ўқутувчининг билими кўпроқ», — деб ҳисоблайди Турсунбаева.