«Скат» авиаширкатининг учоғи бортида 21 кишиси билан Олмаотанинг халқаро аэропортига қўнаётиб ҳалокатга учраган. Ҳозирги маълумотларга кўра, йўловчилар орасида ҳеч ким тирик қолмаган.
Учоқ бортида 16 йўловчи ва 5 экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг ҳалок бўлганини «Скат» авиаширкати матбуот котиблиги тасдиқлади.
Учоқ Кўкшетау-Олмаота қатновини амалга ошираётган бўлган.
Ҳалокат 29 январ куни, маҳаллий вақт билан кундузги соат бирларда содир бўлган.
Олдиндан айтилаётган хабарларга кўра, ҳалокатга қийин метео ҳолат сабаб бўлган.
Самолёт қўниш пайтида иккинчи айланага кўтарилмоқчи бўлганида ерга тегиб кетганини хабар қилди «Скат» ширкати.
«Ҳалокатнинг аниқ сабаблари бортдаги ёзувлар ўрганилиб чиқилгач, очиқланади», — деди «Скат» маъмуриятининг етакчиси Жанара Санжек Kloop.kg билан суҳбатда.
«Тенгри Ньюс» сайтининг хабар қилишича, учоқ Олмаота областининг Илийский туманидаги Қизилтуу қишлоғига қулаган.
Авторы: Александра Ли