Сохдаги можарода жабрланган қишлоққа сув берилди

520

Ўзбекистон Боткен областидаги Чарбақ қишлоғида Сохдаги можародан талофат тортган сув тизимини низодан 2,5 ҳафта ўтгач, қайта тиклади. Баъзи қишлоқликлар сув тизими Ўзбекистон ҳудудидан ўтгани учун, ундан ичишдан бош тортишяпти.

Сув тизими уч кун олдин тикланганини хабар қилди Боткен области губернатори муовини Сеитжан Эратов.

«Ўзбек тарафнинг ўзи бузилган тизимни ўнглади ва уч кун олдин биз сув бердик», – дейди у.

Эратовнинг айтишича, қишлоқ яшовчиларининг айримлари сув қувурларининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтгани учун ундан ичмай, олиб келинган сувдан истеъмол қиляпти.

«Чарбақ яшовчилари бу сувдан бошқа фойдалангиси келмаяпти ва улар Ўзбекистондан эмас, балки ўз ҳудудимиздан ўтган мустақил қувурларни қуришимизни хоҳлаяпти», – деди губернатор муовини.

Ҳукуматнинг Боткендаги вакиллиги матбуот котиби Маматжан Бердишев водопровод қайта тикланганини тасдиқлади, бироқ сув ҳали берилмаганини айтди.

«Сувни ҳали беришмади. Нимага — билмайман, буни акимдан сўраш керак», – деди Бердишев.

У бунгача сув қишлоққа машиналарда олиб келинганини қўшиб ўтди.

Kloop.kg Чарбақ қишлоғи яшовчилари билан боғлана олмади.

Чарбақ қишлоғидаги водопровод тизими Сох анклавидаги можаро пайтида бузилганди.

Сохдаги можаро 6 январ куни бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистоннинг Хушёр қишлоғи яшовчилари қирғиз чегарачилари билан тўқнашганди.

Можародан сўнг қишлоқликлар 30 яқин Қирғизистон фуқороларини асирга олишган, бироқ бир кун ўтиб қирғизистонликлар қўйиб юборилганди.

Авторы: Нуржамал Джанибекова