«Ата-Журт»нинг қамоқдаги раҳнамоларига жазо чораси ўзгармади

419

«Ата-Журт» бошчилари Камчибек Ташиев, Садир Жапарова ва Таланта Мамитовлар адвокатилари маҳкамада уларни уй қамоғига кўчиришни сўраганди. Депутатлар «ҳокимиятни куч билан ағдариш»да айбланяпти.

«Ата-Журт» раҳнамолари устидан иккинчи маҳкама 24 январ куни ўтди. Унда партиянинг етакчиларига жазо чорасини ўзгартириш масаласи қаралди. Маҳкамага раислик қилган ҳакам Адылбек Субанкулов сўнгги қарор 25 январ куни чиқарилишини билдирганди.

«Ҳокимиятни босиб олишда» айбланаётган депутатларнинг барчаси ҳозирги кунда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланяпти.

Парламентарийлар адвокатлари ўз ҳимояси остидаги шахсларга жазо чорасини енгилроқ ҳисобланган уй қамоғига кўчиришга етишмоқчи.

Чоранинг ўзгартирилишига сабаб қатори адвокатлар жиноий ишнинг “ноқонуний” қўзғалганини, терговда процессуал тартибларнинг бузилганини, Ташиев ва Мамитов соғлигининг ёмонлашиб бораётганини, судланаётганларнинг баъзилари кўп болали экани ва депутатларнинг кафиллигини кўрсатишди.

Давлат айбловчиси бунга “ҳожат йўқлигини” айтиб, айбланувчиларнинг уй қамоғига кўчирилишига қарши чиқяпти.

Маҳкамага келган парламент спикери муовини Бодош Мамирова, собиқ Бош прокурор Азимбек Бекназаров ва парламентнинг яна беш депутати ўз ҳамкасбларини ёқлаб, адвокатлар фикрини қўллашди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.

Авторы: Александра Ли