Президентнинг янгиланган сайти январ сўнгида ишга тушади

377

Президент сайтининг янгиланган версияси январ охирида ишга тушишини ваъда қилди давлат бошчиси матбуот хизмати.

Президент Алмазбек Атамбаев сайтининг янгиланган нусхаси ишга тушиши ҳақидаги ваъдалар сўнгги ярим йил ичида тўртинчи марта янграяпти.

Бу сафар сайт январ охири ёки феврал бошида аниқ ўзгаришини ваъда қиляпти президент матбуот хизматининг бошчиси Алмаз Усенов.

Унинг айтишича, янги сайтнинг ишга тушишининг кечиктирилишига бутун архивнинг жорий сайтда янги сайтга кўчирилиши сабаб бўлган.

«Сайтни янгилаш — бу жуда узоқ жараён. Чунки бутун архив, барча мақолалар, видеолар, янгиликлар — бунинг барчаси эски сайтдан янгига кўчирилади, балки шунинг учун озгина кечиккандир», — деди Усенов Kloop.kg билан суҳбатда.

У сайт ўзгаргаргандан сўнг унда бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлишини айтди. Улар қаторида давлат бошчисига мактуб йўллаш, навигацион тизим ва қидирув кабилар ҳам бор.

Янги сайтнинг июл охири ва кейинроқ сентябр охирида ишга тушиши ваъда қилинганди, бироқ «техник носозликлар» сабаб айтилган санада сайт ишга тушмаган — хизмат етакчиси қайси носозликлар устида сўз бораётганига очиқлик киритмади.

Президент матбуот хизмати аввалроқ давлат бошчисининг янгиланган сайти Роза Отунбаева президентлиги даврида ишга туширилган сайтдан кўра фойдаланиш учун қулайроқлигини билдирганди.

Қирғизистон президенти портали биринчи президент Асқар Ақаев президентлик даврида ишга туширилган. president.kg номи остидаги домен 2001 йилнинг январида рўйхатга олинган.

Бугунги кунгача Веб архив лойиҳасида сақланиб қолган энг эски президент сайти 2001 йилнинг февралига тегишли бўлиб, у кўк ва оқ ранглардан иборат бўлган.

2002 йилда сайтда бир қатор ўзгаришлар юз бериб, унинг асосий қисми қаҳва рангга ўзгарганди.

Авторы: Эльдос Казыбеков