Қирғизистонлик раққос Ню Йоркда Бейонс билан битта саҳнада ўйнади

581

Бишкеклик машҳур дизайнер ва телебошловчи Ассоль Молдокматова ўғли Жан Воинов баскетбол бўйича ўтувчи «Нью-Йорк Никс» ва «Бруклин Нетс» жамоалари ўртасидаги ўйинда америкалик машҳур поп қўшиқчи Бейонс ва реппер Jay-Z билан бир саҳнада рақсга тушди.

НБА лигасида ўйин 21 январ куни Ню Йоркда ўтди.

Баскетбол бўйича баҳс Американинг машҳур «Мэдисон-сквер-гарден» спорт ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Бу ўйингоҳда бир пайтлар Элвис Пресли, Джон Леннон ва Майкл Джексонлар чиқиш қилишган.

Воинов 16 ёшда. У рақс билан 3 йилдан бери шуғулланади. Раққос шунингдек ўз маҳоратини ёшларга «Let’s Dance» рақс тўгарагида ҳам ўргатиб боради.

У локинг, поппинг ва хип хоп усулида ўтган рақс мусобақаларида 30 мартага яқин биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган.

Муаллиф: Мария Гребнева