Тон районининг Кокмойнок қишлоғида декабр ойи ўрталарида ёниб кетган мактаб ўқувчилари янги ўқув чорагини қишлоқнинг Оқсоқоллар ва маҳаллий чўпонлар биносида бошлашди.
Тон райони акими Бақит Риспаев Kloop.kg билан суҳбатда ўқувчилар ўқиётган бинода билим олиш учун барча шароитлар яратилганини айтди.
«Ҳамма ерни оқлаб, бўядик. У ерга куйиб кетган мактабдан олиб чиқилган парта, стуллар, баъзи китоблар ва компьютерларни олиб чиқиб қўйдик», –дейди у.
Куйиб кетган мактаб директори Светлана Салакунова ўқувчилар учун уч бино: икки чўпонлар уйи ва Оқсоқоллар кенгаши биноси ажратилганини айтди.
Унинг айтишча, ўқувчилар бу биноларда ўқув йили якунигача ўқишади. Янги ўқув йили бошига ҳукуматнинг Иссиқкўл областидаги вакили янги мактаб қуриб беришни ваъда қилаётганини билдирди директор.
Мактабда 2012 йилнинг 17 декабр куни ёнғин чиққанди. Ёнғин чиқишига сабаб қатори ўт ўчирувчилар мактаб ичида ўрнатилган печларни кўрсатишганди.
Көк-Мойнок-2 ўрта мактаби 1970 йилда қурилган. Унда 92 ўқувчи ўқийди ва 12 ўқитувчи ишлайди.
Көк-Мойнок қишлоғида жами 3 мактаб бор.