Талас областида қоядан қулаб 100та қўй ўлди

630

Талас областининг Қорабура районида подадаги 500дан ошиқ қўй жарга тушиб кетди ва уларнинг юзга яқини ўлди. Ўлган қўйлар гўшти қишлоқликларга тарқатиб берилди.

Қарабуура районининг биринчи мухтор вакили Рапил Чыналиев Kloop.kgга берган интервюсида пода итдан қўрқиб кетиб жарга қулаганини айтди.

«Чўпон кечқурун подасини ҳайдаб бораётганда итми ёки бошқа нарсами қўрқитиб юборган. Хуллас пода қўрқиб кетиб қоядан қулаб тушган», –деди у.

Чыналиевнинг хабарлашича, подада 500дан ошиқ қўй бўлган.

У қўйлар гўшти маҳаллий яшовчиларга тарқатиб берилганини қўшиб ўтди. Районнинг мухтор вакили гўшт яшовчиларга тарқатилишидан аввал текширилмаганини айтди.

ФҲМ тезкор хизмати бўлими бошчиси Мухамбет Сваров мухьор вакилнинг тарқатилган гўшт ҳақидаги сўзларини рад этди.

«Ветеринар хизмат гўштни текшириб уни истеъмол қилиш учун махсус рухсат ҳам бериди», – деди Сваров.

Бу Талас областида жониворларнинг биринчи ҳалок бўлиши эмас.

2013 йил бошида 160 дона қўй ва эчки подаси Чон-Кара-Буура қишлоғидаги сунъий хавза устидаги музнинг ёрилиши сабаб сувга тушиб кетганди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг навбатчи хизмати ходими Улан Байболовнинг ҳалокатда 12 дона қўй ўлган, қолган қўй ва эчкилар қутқариб олинганини айтганди.

Маҳаллий яшовчилар поданинг чўпон айби билан сувга тушиб кетганини тан олишиб, ҳавза хавфсизлигига жавоб берувчи давлат маъмуриятига қарши даъволари йўқлигини билдиришган.