Депутат совет машиналарини Бишкек кўчаларида юришини таъқиқламоқчи

575

Депутат Сайдулла Нишанов Қирғизистон пойтахтида Советлар Иттифоқи даврида чиққан машиналарни фойдаланишни маън этишни таклиф қиляпти.

Нишановнинг ўзи Kloop.kg билан суҳбатда у ишлаб чиқаётган қонун лойиҳасида 20 йилдан аввал чиққан автомобиллар қўллови таъқиқланиши кўзда тутилишини айтди. Унга кўра, бу машиналар сарасига фақат Советлар Иттифоқи даврида чиққан машиналар киради.

«Советлар ишлаб чиқарган автомобиллар европаликлар машиналаридан фарқли равишда жуда кўп тутун чиқаради. Шунинг учун келажакда уларни маън этиш керак», – дейди парламентарий.

Эски машиналаридан қўлланишда давом этганларни жаримага тортиш кераклигини айтади депутат. У жариманинг миқдори қанча бўлишига аниқлик киритмади.

Нишанов қонун лойиҳасини қачон ишлаб чиқишини ва уни парламент кўриб чиқиши учун қачон таклиф қилишини билмаслигини айтди.

Депутат лойиҳасига кўра, автомобиллар яроқлик муддатини текшириш зиммасига юклатилган йўл хавфсизлиги бошқармасида бундай қонун қабул қилиниши уларга муаммо туғдирмаслигини айтишди.

«Ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди. Бу ахир бизнинг кунлик вазифамиз», – деди Бишкек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошчиси муовини Биялы Джунушев.

Масала юзасидан бишкеклик ҳайдовчилар орасида олиб борган сўровимиз уларнинг қонун лойиҳасига турлича муносабатда эканини кўрсатди.

Ҳайдовчи Николай Махортов таклиф қилинаётган қонун лойиҳасининг ўз ижобиятлари ва салбиятлари борлигини айтди.

«Эски машина эҳтиёт қисмларига кўпроқ ҳаражат талаб қилади. Янги машинага нисбатан кўп бузилади. Битта сабияти янги машина олиш учун имконият йўқ, қолгани эса тўғри», –деб ҳисоблайди у.

Ўз исмини айтишни истамаган таксист агар мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинса норозилик митингига чиқишини айтди.

«Қачон ўша депутатни бизникига ўхшаб 3 минг сом ойлиги бўлганда, 20 йилдан янгироқ машина олишга ҳаракат қилиб кўрсин. Майдонга митингга чиқамиз», – дейди таксист.