Ўш: Кўчки остида қурбон бўлганлар оилаларига 50 минг сомдан берилади

648

Ҳукуматда ўшлик қурбон бўлган ўқувчилар оилаларига моддий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Қизлар 2012 йилнинг декабр ойида тоққа сирпанчиқ учгани кетаётиб кўчки остида қолиб кетганди.

Президент Алмазбек Атамбаев қурбон бўлган қизалоқлар оилаларига товон пули тўлашликка қарор қилди.

Ҳалокатда қурбон бўлган ҳар бир қизнинг оиласига 50 минг сом пул ажратиладиган бўлди.

Фалокат 22 декабр куни, Ўш областининг Ылай-Талаа қишлоғида қизлар тоққа қорда сирпанчиқ учгани борган пайтда юз берган. Кўчки остида саккиз қиз қолган, уларнинг бештаси қор остидан қутқариб олинганди.

Ҳалокатга дучор бўлган қизларнинг барчаси маҳаллий мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчилари бўлган.

Фавқулотда ҳолатлат министрлиги бу ҳодисага қизларнинг ўзлари сабаб бўлган бўлишлари мумкинлигини тахмин қилганди.

«Улар қаттиқ садо ёки бошқа бирор нарса билан кўчкининг юзага келишига сабаб бўлишган», — деганди ФҲМ қошидаги тезкор гуруҳи бўлими бошчиси Муханбет Сваров Kloop.kg билан суҳбатда.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотларига кўра, болаларнинг устига 150 кубометр қор кўчкиси тушган.

Икки қиз уларни қор остидан олиб чиққунларича ҳалок бўлган. Яна бир ўқувчи район шифохонасида оғир аҳволда ётибди.

Кўчки остида қолганларнинг бештаси шок ҳолатида эканини айтади Сваров.

ФҲМ Қорақулжа райони бўлими бош мутахассиси Акун Артиков ёрдам келгунгача икки қизнинг нобуд бўлганини айтди.

Kloop.kg жабрланган қизларнинг ота-онаси билан боғлана олмади.