МСК: Мэрлар ва айил округлари бошчиларини танлаш сайлови январ охирида бўлади

586

Сайловлар Бишкек ва Ўш шаҳарларидан ташқари Қирғизистоннинг барча шаҳар ва айил округларида бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси матбуот котиби Токтоболот Жумалиев Kloop.kg билан суҳбатда МСК аъзолари бугунги йиғинда сайлов кунларини аниқлаганларини хабар қилди.

Матбуот котиби сўзларига кўра, мэр ва айил округлари бошчилигига даъвогарлар номзодлари бугунги кундан бошлаб рўйхатга олинишини айтди.

Қирғизистонда мэрлар ва айил округлари бошчилари умумхалқ сайлоалари орқали танланмайди — уларни маҳаллий қонун чиқарувчи орган сайлайди.

Жумалиевнинг хабар қилишича, Қирғизистон бўйлаб жами 271 мэр ва айил округи бошчилари сайланади.

Бишкек мэри лавозимига сайлов 2011 йили ўтган бўлса, Ўшда бу сайлов 2009 йил бўлган.

Иса Омуркуловнинг пойтахт бошчиси сифатида лавозими муддати 2015 йил ўз ниҳоясига етади.

Омуркулов ўз лавозмига 2008 йилги «Маҳаллий бошқариш ва маҳаллий давлат маъмурияти» қонунига биноан сайланган. Қонунга кўра, шаҳар кенгаши таркиби алмашишиш ёки алмашмаслигига қарамай, шаҳар бошчиси тўрт йилга сайланади.