160 дона қўй ва эчки подаси Чон-Кара-Буура қишлоғидаги сунъий хавза устидаги музнинг ёрилиши сабаб сувга тушиб кетган.
Ҳодиса Талас областининг Карабуура ройонидаги Чон-Кара-Буура қишлоғида содир бўлган.
Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг навбатчи хизмати ходими Улан Байболовнинг сўзларига кўра, ҳалокатда 12 дона қўй ўлган, қолган қўй ва эчкилар қутқариб олинган.
Маҳаллий яшовчилар поданинг чўпон айби билан сувга тушиб кетганини тан олишиб, ҳавза хавфсизлигига жавоб берувчи давлат маъмуриятига қарши даъволари йўқлигини билдиришган.
«Яшовчилар шикоят аризасини ёзишмади. Уларнинг ўзлари чўпон нотўғри ҳаракат қилганини айтишди ва тинч уйларига тарқашди.
Талас давлат маъмрияти ҳодиса ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билдирди.
Kloop.kg мухбирлари қўйлари сув остида қолиб кетганлар билан боғлана олмади.
Сунъий ҳавза ёз кунлари полизарни суғориш ва жониворлар учун сувлоқ қатори хизмат қилади.