Ижтимоий телерадиокомпания журналистига ҳужум қилишда гумонланган шахс қўлга олинди

362


Милициянинг таъкидлашича, Ижтимоий телерадиокорпорация журналистларига ҳужум қилишда гумонланган шахс қўлга олинган.

Милиция маълумотларига кўра, ҳужумда гумонланаётган шахс — 29 ёшли Айдин Кулбаев ҳужум уюштирилган пойтахнинг Малдибаева кўчасидаги уйларнинг бири яшовчиси бўлган.

«Ҳозир у Ижтимоий телерадиокомпания журналистларига нисбатан жиноят содир қилганлиги ҳақида кўрсатмалар беряпти», — деди Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Бақит Сеитов.

Ижтимоий телерадиокорпорация журналист қизлари Ширин Асанакунова ва Бурулай Пусурманкуловага 7 январ куни пойтахтнинг жанубида жойлашган данғиллама ҳовли яшовчиларининг электр энергиясига пул тўламаслиги ҳақида лавҳа тайёрлаётган пайтда ҳужум қилинган.

Журналистларга бир эркак киши тажовуз қилган ва ўз автомашинасида яширинган.

Жабрланган журналист Асанакунованинг айтишича, бошига 8-9 зарба еган, уларнинг иккитаси микрофон билан урилган.

Унинг ҳамкасби эса икки ёки уч зарба еган.

«[Тажовуз қилган] Пусурманкуловани икки ёки уч марта урди, кейин микрофонни қўлидан юлқиб олди, яъни микрофонни иккига бўлиб ташлади. Кейин мени ёнимга келди ва: сен ҳам жўна, деб айтди!» — деди Асанакунова Kloop.kgга берган интервюда.

Ҳозирча журналистлар шифохонага ётқизилмаган, бироқ бошларидаги оғриқдан нолимоқдалар.

Уларнинг ҳар иккаласи суд тиббиёт экспертизасидан ўтган, лекин ҳозирча унинг хулосалари маълум эмас.

Бишкек ички ишлар бошқармаси мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғади.