Тюлеев СИЗОдан касалхонага кўчирилди

604

Парламент депутати ва Бишкекнинг экс мэри Нариман Тюлеевни 14 январ куни тушдан кейин касалхонага ётқизишди. Шаҳарнинг собиқ бошчиси нима билан оғриётгани номаълум. МХДҚ унинг аҳволини шарҳлашдан бош тортяпти.

Тюлеев адвокати Султан Баратов Kloop.kg билан суҳбатда ўз ҳимояси остидаги шахсга қандай ташхис қўйилаётганини билмаслигини айтди. Унга кўра, собиқ мэр даволанаётган касалхонага уни киргизишмаган.

«Даволовчи шифокор йўқ экан, а соқчилар мени уни олдига киргизишмади. Мен ўз ҳимоям остидаги шахс олдига кира олмадим ва ҳозир унинг қай аҳволда эканидан ҳам хабарим йўқ», – деди Баратов.

Адвокат Тюлеев соғлиғи ҳақида маълумот олиш учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига расмий сўровнома юбормоқчилигини қўшиб ўтди.

МХДҚ матбуот хизмати собиқ шаҳар бошчисининг аҳволи ҳақидаги маълумотни шарҳлашдан бош тортди.

Кеча Тюлеев иши бўйича авбатдаги маҳкама эшиттирилиши бўлиши керак эди, бироқ депутатнинг касалхонага ётқизилиши сабаб маҳкама бошқа кунга қолдирилди.

Кейинги маҳкаманинг аниқ санаси ҳозирча номаълум.

Тюлеевнинг қўлга олиниши

Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Первомай туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.

Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.

Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.

Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни радд этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.