Бишкекнинг Ғалаба майдонидаги абадий аланга 8 январ куни ярим соатдан ошиқроқ ёнмади. «Бишкекгаз» ва шаҳар мэрияси аланганинг ушидаги узилишни рад этяпти.
Kloop.kg мухбири Бишкек марказидаги Ғалаба майдонида ўрнатилган абадий аланганинг ўчганига гувоҳ бўлди.
Унинг сўзларига кўра, абадий аланган 8 январ куни ярим соатдан ошиқ ўчиқ турган.
Мухбир ишламай турган ёдгорлик монументини суратга олишга ҳам улгирган.
Абадий алангани газ билан таъмирлаб турувчи «Бишкекгаз» ва Бишкек шаҳар мэрияси аланга ишидаги узилишларни рад этяпти.
Kloop.kg журналистининг «Бишкекгаз» ҳамда шаҳар ҳукуматига қилган бир неча қўнғироқларидан сўнг, Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган абадий олов қайта ёнди.
Бу абадий оловнинг биринчи марта ўчиши эмас.
2012 йилнинг апрел ойида Бишкек мериясига қарашли монументнинг газдан қарзлари туфайли олов ўчирилганди.