Анапияев адвокати унинг Ўш милицияси бошчиси ўлимига алоқаси йўқлигини билдирди

603

Уюшган жиноий тўда лидери Қамчи Колбаев собиқ ёрдамчиси Алманбет Анапияев ўз адвокати орқали Ўш милицияси мулозими Шоноевга уюштирилган қуролли ҳужумга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот тарқатди. Ички ишлар бошқармаси бошчиси аввалроқ «Ала-Тоо» дастурига берган интервюсида унинг суиқасдга алоқадор эканини айтганди.

Анапияев адвокати, Самат Заков журналистлар билан бўлган учрашув чоғида унинг ҳимояси остидаги шахснинг ҳозир Бирлашган Араб Амирликларида эканини ва унинг ИИВ қошидаги уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш жанубий бўлимининг бошчиси Толкунбек Шоноев қотиллигига алоқаси йўқлигини билдирди.

«У умуман алоқадор эмас ва унга алоқаси бўлмаган», – билдирди Заков.

Бироқ адвокат Анапияевнинг ўз баёнотидан ташқари айбсиз эканига ҳеч қандай далил келтира олмаслигини айтди.

У ҳуқуқ тартибот органлари ҳам унинг ҳимояси остидаги шахсни капитан Шоноев қотиллигига алоқадор эканини исботловчи далил кўрсата олмаганларини қўшиб ўтди.

Заковнинг айтишича, қотилликда гумонланиб милиционерлар тарафидан қўлга олинган Жилдизбек Карамбаевнинг Анапияевга алқаси йўқ.

«Улар ҳатто таниш ҳам эмас», – дейди адвокат.

Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Бақит Сеитов Kloop.kgга ИИБ бошчиси Мелис Турганбаев Анапияевнинг қотилликка алоқадор эканини айтганини тасдиқлади.

Тергов ҳали ўз якунига етмагани учун, Сеитов милиция мулозими қотиллигига Анапияев алоқадорлиги текширилаётганини очиқламади.

«Тергов барчаси аслида қандай бўлганини кўрсатади. Ҳозирча у ёки бу кишининг алоқадор экани ҳақида гапиришга бироз эрта», – дейди у.

Анапияев ИИБ тарафидан қидирилаётганлар сарасида. У одам ўғирлаш, ноқонуний эркидан ажратиш ва босқинчиликда айбланяпти.

Милиция бошчиси полковник Шоноевга қарши қуролли ҳужум 11 январ куни Ўшда содир этилганди.

Шоноев беш жойидан ўқ еган: уларнинг тўрттаси кўкрак қисмига, биттаси бўйнига теккан.

Полковик ўлдирилишининг сабаби ҳозирча номаълум.