Бишкекдаги Рус драма театридаги ёнғинда икки киши жароҳатланди

630

Рус драм театри биносидаги ёнғин кечки соат саккизлар атрофида бошланган. Шифокорлар ёнғинда икки кишининг жабрланганини айтмоқдалар.

Ёнғиннинг чиқиш сабаби ҳали аниқланганича йўқ, бироқ ўт ўчирувчилар бинонинг иккинчи қаватидаги симдаги носозликлар ёнғиннинг бошланишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Воқеа жойига борган шифокорлар Kloop.kg билан суҳбатда икки киши жароҳат олганини тасдиқладилар: бир қиз заҳарли газдан заҳарланган ва бир йигит бошига тушган номаълум предметдан бош мияси лат еган.

«Мен ноутбукимни олгани киргандим. Ҳолат жуда қўрқинчли эди. Учқунга ўхшаш бир нарсани кўриб мен ўт ўчирувчиларни чақирдим, кейин бир хонага кирганимда бошимга бир нарса тушди», –деди жабрланган йигит.

Ёнғин бошланган вақтда драм театр биноси ичида саккиз киши бўлган, улар ярим соат ичида бино ичидан олиб чиқилганлар.

Театр ичида тутуннинг кўплиги одамларни излашни қийинлаштирганини айтди ўт ўчирувчилар.

«Бутун бино тутунга тўлиб кетганди. Бироқ биз махсус тутунни киргизмайдиган аппаратларни тақдик ва одамларни топишда бу катта ёрдам кўрсатди», – деди Kloop.kg билан суҳбатда Первомай райони ёнғинга қарши кураш бўлими инпектори Жаннат Осмонов.

Ҳозирги маълумотларга кўра, Рус драм театридаги ёнғин бинонинг иккинчи қаватида бошланган ва 60 квадрат метр жой куйиб кетган.