МСК: Маҳаллий сайловларнинг якуний натижаси ҳафта охиригача эълон қилинади

831


Марказий сайлов комиссияси шаҳар ва қишлоқ кенгашларига ўтган маҳаллий сайловлар якуний натижалари 15 декабргача эълон қилинишини бидирди. Дастлабки натижалар ноябр охирларида маълум бўлган ва уларга кўра Бишкекда ғолибликни социал-демократлар қўлга киритган.

Марказий сайлов комиссияси уюштириш ишлари бўлими бошчиси Болот Усупбаев Kloop.kgга берган интервьюсида сайловларнинг якуний натижалари ҳафта сўнггигача тайёр бўлишини билдирди.

«Сайлов натижаларни 15 декабр кунига ёки унгача якунлашни режалаштиряпмиз», – деди Усупбаев.

Бўлим бошчиси сайлов жараёнидан норози бўлган баъзи партиялар натижаларни судда шикоят қилмоқчи эканини айтди.

«Масалан Жети-Огуз районида СДПК ўз шикоятларини судга топширган. “Республика” эса Қизилқияда судга мурожаат қилган», – деди Усупбаев.

Қирғизистон шаҳар ва қишлоқ кенгашларига сайловлар 25 ноябр куни ўтганди.

Бишкекдан ташқари сайовлар мамлакатнинг яна 29 шаҳарларида бўлиб ўтди. Бу шаҳарлардан тўрттаси — Жалолобод, Талас, Норин ва Боткен вилоят марказлари ҳисобланади.

СДПК сўзга олинган 4 вилоят марказининг фақат биттаси, Норинда ғалабага эришди. Қолган марказларда эса турли партиялар ғалаба қозонган.

Жалолободда 35% фоиз овоз тўплашга эришган жорий мэр партияси «Өнүгүү» биринчи ўринни эгаллади.

Таласда эса биринчилик Талас вилоятида туғилган Омурбек Бабанов етакчилиги остидаги «Республика»га насиб этди.

Боткенда ғолибликни Россиядаги меҳнат муҳожирлари билан яқиндан иш олиб борувчи «Замандаш-Современник» партияси қўлга киритди.