Қирғизистон Россиядан самолётлар сотиб олмоқчи

670

«Кыргызстан» давлат авиа ширкати Россия компанияларининг биридан Sukhoi Superjet 100 ҳаво лайнерларини сотиб олмоқчи. Сотиб олинувчи учоқлар сони ва нархи ҳозирча сир сақланмоқда.

«Кыргызстан» давлат авиа ширкати тижорат ишлари дироектори Арсен Табилдиев Kloop.kg билан суҳбатда ширкат «Гражданские самолеты Сухого» Sukhoi Superjet 100 самолетларини сотиб олмоқчи эканини айтди. Бироқ учоқларнинг қисқа масофага парвоз қилишлари қирғиз авиакомпаниясини қониқтирмаётганини айтди бошчи.

«”Гражданские самолеты Сухого” ширкатида бизга учоқларнинг парвоз масофасини узайтириш масаласини кўриб чиқаётганини айтишди», — деди Табилдиев.

Унга кўра, самолетлар сони ва уларнинг нархи ҳозирча сир сақланмоқда.

Россиянинг «Гражданские самолеты Сухого» ширкати раҳбари Қирғизистон билан самолетлар сотиб олиш ҳақидаги келишимга имзо қўйилганини «Росбалт» ахборот агентлигига тасдиқлади.

Ҳаво лайнерларини сотиб олиш ҳақидаги навбатдаги сўзлашувлар декабр ойида ўтишини хабар қилади «Росбалт» агентлиги.

«Коммерсант» рўзномасида чоп этилган мақолага мувофиқ, Sukhoi Superjet 100 бир донаси тақрибан 35 милллион доллар туради.

Ҳозирда Қирғизистонннинг барча авиаиркатларига Европага парвоз қилишга таъқиқ қўйилган, чунки маҳаллий компаниялар Евроиттифоқ хавфсизлиги стандартларига жавоб бермайди.