Тўқтўғул сув омборидаги сувнинг тақчиллиги сабаб Ўзбекистон ва Қозоғистон 2012 ва 2013 йилнинг қишида Қирғизистондан элнетр энергиясини олмаслигини хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Тўқтўғул сув омборидаги сувни сақлаш мақсадида Қирғизистон қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси экспортини тўхтатганини айтди Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизмати ходими Азамат Курамаев Kloop.kg билан суҳбатда.
«Қишки мавсумни яхши темпда ва омбордаги нормал сув сатҳи билан ўтказиш мақсадида ҳозир экспортни тўхтатдик», – дейди Курамаев.
Унга кўра, Қирғизистон шунингдек Хитой билан чегара худудида жойлашган «Торугарт» божхона постига ҳам электр энергияси берувини тўхтатган.
«Қирғиз-Хитой чегарасида жойлашган «Торугарт» божхона пости жуд оз электр истеъмол қилади ва у уларга фақат ўз вазифаларини бажариш учунгина берилади. Пост ўзини ўзи электр энергияси билан таъминлай олади, биз биринчи навбатда ўз давлатимиз ҳақида ўйлашимиз керак», – деди матбуот хизмати ходими.
Ўзбекистон ва Қозоғистон элчихоналаридан масала юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Энергетика соҳасида эксперт Расул Умбеталиев Қирғизистоннинг энергетика экспортини тўхтатганини маъқуллайди.
«Агар биз ўтган йилгидек экспорт қиладиган бўлсак, унда сув кўлами жуда оз қолиши мумкин. Бу эса ўз ўрнида 20133 ва 2014 йилларни ўтишга жиддий хавф бўлади», –ҳисоблайди эксперт.
Унга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон қиш мавсумида ўз аҳолиси талаби даражасида етарли энергия ишлаб чиқара олади.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон жанубида фақат ёз мавсумида электр энергияси тақчиллиги сезилади. Бу давлатларга экспортни биз ёзда амалга оширамиз. Қиш мавсумида эса бизда бундай имконият йўқ», –дейди Умбеталиев.
Қирғизистон сўнги саккиз йил ичида Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергиясини доимий етказиб турган.