Қорасув: Жамоат ҳожатхонасидаги талофатда тўрт одам нобуд бўлди

837



Ўш вилоятининг Қорасув шаҳри марказида жойлашган бозор яқинидаги умумий ҳожатхонанинг поли тушиб кетди.Тўрт киши нобуд бўлиб, 12 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги.

Тўрт марҳумнинг танаси тезда топилмаган. Уларни қутқарувчилар бир неча соатлик қидирувдан сўнггина олиб чиқишган.
Нобуд бўлганларнинг учтаси — аёл, бири — ёш ўспирим бола бўлган.

Улар:

Базаргүл Ураимова, 1973-йили туғилган;
Барниса Аманова, 1961- йили туғилган ;
Мендайим Паизова — 1958-йили туғилган;
Абдуносир Каримов — 1995-йили туғилган.

Вафот этганларнинг сонини Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот котиби Абдишарип Бекилов Kloop.kgга тасдиқлади.
ФҲВ сўнгги маълумотига кўра, нобуд бўлганлардан ташқари полнинг ўпирилиб кетиши сабабидан жабр кўрганларнинг сони 15 нафарни тузади.

Вазирликка кўра, олти киши касалхонага ётқизилган, улардан бири реанимацияда.

Тўққиз киши биринчи тез ёрдам олишди, уларнинг орасида етти ёшли қиз ва олти ёшдаги бола ҳам борлигини хабар қилди вазирлик.

ФҲВ матбуот хизмати қутқарув ишлари якунланиб, ҳожатхонани тозлаш ишлари бошланганини хабар қилган.

Вазирлик сайтидаги маълумотга кўра, 4 ноябр куни воқеа жойига Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Тайирбек Сарпашев ва Фавқулодда вазиятлар вазири Қубатбек Бўрўнов келган. Улар Қорасувдаги барча жамоат ҳожатхоналарини текшириш топшириғини беришган.

Ҳожатхонанинг бетон поли 3-ноябр куни кундузги соат иккиларда тушиб кетган.

Бу пайтда Қорасув шаҳрининг марказий бозоридаги ҳожатхонада 15-20 нафар киши бўлган, деб билдирди воқеа гувоҳи Ойбек Камалов.

Унинг айтишича, жабрланганларнинг иккисини оёғи синиб, тўртасининг бошига қаттиқ бумлар теккан.

3-ноябрь куни кечда воқеа жойида бўлган Kloop.kg хабарчиси Дастан Умотбай уулунинг айтишича, қутқарувчилар вафот этган тўрт одамнинг танаси топилмай туриб, чуқурдан чиқаётган одам овози ҳақида айтишган.

Қидирув ишларини осонлаштириш учун қутқарувчилар ҳожатхона деворини бузишган. Уларнинг ишини 200-300 нафар киши кузатиб турган.

Ҳожатхона чуқурлиги уч метрдан чуқур бўлмаган.

Ҳожатхона эгаси Арзикан Тўлўканова Kloop.kgга берган суҳбатида ҳожатхона "яхши" аҳволда бўлганлигини билдирди.

Жамоат ҳожатхонаси 40 кишига мўлжалланган бўлган.