Ўлканинг йирик интернет провайдери ҳисобланган «Кыргызтелеком» Россияда таъқиқланган сайтларнинг рўйхатига киргизилган интернет манбалари Қирғизистонда ҳам очилмай қолиши мумкинлигини билдирди.
«Кыргызтелеком»нинг тижорий директори Акил Токолбаев Kloop.kgга берган суҳбатида Қирғизистон интернет-трафик Қозоғистон орқали Россиядан олинишини айтди. Шунга кўра, Россияда тўсиқ қўйилган сайт Қирғизистон ва Қозоғистон интернет фойдаланувчилари учун ёпиқ бўлиб қолади.
Токолбаев компания «чора кўриш» илтимоси билан қозоқ хамкасбларига мурожаат қилиш нияти борлигини айтди. Бироқ у қандай чоралар ҳақида гап бўлаётганини очиқламади.
Яна бир йирик «ЭлКат» телекоммуникация компаниясидан масала юзасидан шарҳ олишнинг иложи бўлмади.
Қонунларнинг ўзлаштирилиши
Kloop.kg тарафидан олиб борилган сўровда иштирок этган кузатувчилар Россияда 1-ноябрдан бошлаб таъқиқланган сайтлар тизмаси мавзусига турли фикрларни билдиришди.
Аксарият ҳолларда Россиядаги қонун чиқариш лойиҳалари Қирғизистон томонидан ҳам олиб қўлланилади, деб билдирди медиа-таҳлилчи Александр Кулинский.
"Интернет-фаолият" жамоат ташкилотининг раҳбари Эркин Мамасалиевнинг айтишича, Россияда тўсиқ қўйилган ресурсларга Қирғизистон фойдаланувчиларининг кириш имкониятлари Россия ҳукуматининг қайси сайтларга тўсиқ қўйганлиги билан боғлиқ бўлади.
«Медиа Полис Институти"нинг юристи Акмат Алагушев «экстремисттик» сайтлар билан курашиш керак деб ҳисоблайди.
Сайтлар қора рўйхати
Россияда таъқиқланган маълумотларнинг умумий рўйхати 1-ноябрдан бошлаб кучга кирди.
Бу тизма болаларни уларнинг соғлиқларига зиён келтириб, салбий таъсир кўрсатувчи маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонуннинг бир бўлими бўлиб хизмат қилди.
Россиянинг Адолат вазирлигининг маълум қилишича, гап болалар порнаграфияси, банг моддалари рекламалари ва ўз жонига қасд қилиш ҳоллари тасвирлари устида бормоқда.