Қирғизистон хитойлик юк ташувчиларнинг ўлкага киришини таъқиқлади

987



Хитойнинг юк ташувчи машиналари Қирғизистон бозорида кўпайиб кетганлиги боис, парламент уларнинг ўлкага киришини таъқиқлаш фикрини қабул қилди, дейди бюджет ва молия масалалари бўйича қўмита раҳбарининг ўрин босари.

Қирғизистоннинг юк ташувчилар бирлашмасининг раҳбари таъқиқлаш товарларнинг баҳосига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди.

Депутат, Бюджет ва молия бўйича парламент қўмитасининг ўрин босари Заирбек Жоошбеков Жогорку Кенешга таъқиқ чоралари бўйича таклиф октябрнинг охирида келиб тушганлигини билдирди.

Депутатнинг айтишича, бунга қадар қирғиз юк ташувчиларининг "ишсиз" қолганликлари ҳақидаги мурожаатлар кўп бўлган.

Қирғизистоннинг Юк ташувчилари уюшмасининг раҳбари Темирбек Шабданалиев қирғиз ҳукуматининг бундай қароридан ҳайрон эканлигини билдирди.

У бу ҳақда ўзининг икки фикрини билдирди. Улардан бирига кўра, таъқиқлаш қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қадар ишсиз қолган қирғиз юк ташувчиларига яхши шарт тузилади.

Бироқ, бошқа томондан уюшма бошчиси парламентнинг бу қарори савдо алоқаларига салбий таъсир кўрсатишини айтди. Унинг таҳминича, тақиқлаш натижасида савдо сотиқнинг ўлчами озайиб кетиши мумкин.

Шабданалиев таъкидлаганидек, таъқиқлаш маҳаллий юк ташувчиларга яратилган имтиёз туфайли уларнинг рақобатга чидамлилигига ҳам зиён олиб келиши мумкин.

Шабданалиевга кўра, Қирғизистон Хитой машиналарининг киришига рухсат берган МДХдаги ягона давлат.