Қирғизистон маҳаллий кенгашига сайловлар халқаро кузатувчиларсиз ўтиши мумкин

1004

Марказий сайлов қўмитаси халқаро ташкилотлар ҳозирча шаҳар ва туман кенгаши сайловларида кузатувчи сифатида қатнашиш учун талабнома жўнатмаганини хабар қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўтказган сўровлар халқаро кузатувчиларнинг йўқлиги - бу маҳаллий сайловлардаги “одатий амалиёт”, эканини кўрсатади.

Марказий сайлов қўмитаси (МСҚ) матбуот хизмати Kloop.kgга ҳали халқаро кузатувчилардан ҳеч ким Қирғизистон шаҳар ва туман кенгаши сайловларида иштирок этишни хоҳламаганини хабар қилади.

“Ҳозирда халқаро кузатувчилар ҳали рўйхатдан ўтмади” - дейди матбуот хизмати.

“Демократия ва фуқаровий жамият учун” коалицияси бошлиғи Динара Ошурахунова одатда халқаро кузатувчилар маҳаллий кенгаш сайловларида иштирок этмаслигини айтади.

“Маҳаллий кенгаш сайловларида халқаро кузатувчилар анчадан бери иштирок этмайди. Улар парламент ва президентликка сайловларда қатнашади ва бу одатий амалиёт”, - дейди Ошурахунова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Сардар Багишбеков сайловда иштирок этаётган партияларнинг ўзлари бир-бирини назорат қилгани боис, халқаро кузатувчилар келмаслигининг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ, деб ҳисоблайди.

“Халқаро кузатувчилар - адолатли ва ҳақгўй сайловларнинг қўшимча кафолати, агар улар сайловларни кузатишни унчалик муҳим санашмас экан, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ”, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Агар сайловларда хатоликлар учраса ва шикоятлар тушса, халқаро ҳамжамият бунга эътибор қаратишини айтади Багишбеков.

“Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошлиғи Толейкан Исмаилова маҳаллий сайловларда халқаро кузатувчиларнинг иштирок этишини “нотўғри”, деб ҳисоблайди.

“Маҳаллий сайловлар халқ сайловларидир, халқаро ҳамжамият агар сайловлар халқ учун бўлса, бу мамлакат учун синов эканини, биз қанчалик сайлай олишимизни тушунади”, - дейди Исмаилова.

Қирғизистоннинг пойтаахти Бишкек ва қатор бошқа шаҳар ҳамда қишлоқ кенгашларига сайловлар 25 ноябрда бўлиб ўтади.