"Супер-инфо" телебошловчини "ўйин" қилиб ўғирлаган журналистларни ишдан бўшатди

1034



"Супер-инфо" газетаси бошчилиги КТРК телебошловчиси Назира Айтбековани ўғирлаган ва ички кийимда суратга олган журналистларни ишдан бўшатди. Ишдан бўшатилганлар бунинг ўйин бўлганини таъкидламоқда. Милиция уларга қарши жиноий иш қўзғади.

"Супер-инфо" газетаси вице-президенти Айсулуу Алимбекова нашриёт Ижтимоий телерадиокорпорацияда экстрасенслар шоусини олиб борадиган Айтбековани ўғирлашда гумон қилинаётган журналистларни ишдан бўшатганини айтди.

"Биз ҳеч қачон ўз журналистларимизга қандай шароит бўлмасин, қаҳриқаттиқлик қилиш ҳуқуқини бермаганмиз. Бу сафар улар хизмат лавозимини суистеъмол қилди", - дейди Алимбекова.

Номаълум шахслар 30 октябрда "Борлиқ сирлари" экстрасенслар шоуси лойиҳаси муаллифи Айтбековани тўппонча ўқталиб ўғирлаб кетган.

"Улар мени одамсиз жойга олиб келишди. Бекорга менинг лойиҳамда экстрасенслар Санжар Кадиралиев (Жогорку Кенеш депутати)нинг ўлимини титкилашаётганини, криминални бекорга титкилашаётганини айтишди, мени ўлдиришга ваъда беришди", - дейди лойиҳа муаллифи.

Айтбекова ўғирлаганлар уни ички кийимигача ечинтиришганини ва суратга олаётиб, Россиядаги ватандошлари чет эллик билан муносабати учун яланғоч ҳолда видеокамерага суратга олиб ва интернетда унинг устидан мазах тарқатиб жазолаган қирғиз диаспораси аъзоси Сапаргулни эслатишганини таъкидлайди.

Телебошловчи бир неча соат ўтгач, кўзини очишни бюрганларида "Супер-инфо" газетаси муҳаррирлари Бахиан Сатилганов, Адилет Бектуров ва Максат Кудайбердиевларни кўрганини айтди.

"Шу вақт ичида мени устимдан мазах қилишди ва буни фото ҳамда видеога суратга олиб, ҳаммаси ўйин бўлганини айтишди", - дейди у.

Айтбекованинг турмуш ўртоғи Бишкек шаҳар кенгаши депутатлигига номзодини қўйган Искендер Шаршеев журналистлар билан учрашувда милиция аёлини ўғирлаш, зўрлашга ҳаракат қилиш ва суиқасд далиллари бўйича жиноий иш қўзғаганини айтди.