Норин прокуратураси: ўқитувчиларга 9 ойлик маош ҳаққи ортиқча тўланган

872



Нориндаги назорат органи Ат-Баши райони ўқитувчиларига ойлик ҳақи ортиқча тўланганини аниқлашди. Бош прокуратура хабарига кўра, давлат 4 миллион сомдан кўпроқ маблағ йўқотган.
Норин вилояти Ат-Баши райони ўқитувчиларига “ноқонуний” равишда 2011 йилнинг майидан 2012 йилнинг январигача қўшимча ойлик ҳақи тўланган, деб бош прокуратура ўзининг сайтида хабар беради.

Тергов педагоглар қонунда кўзда тутилгандан ташқари қўшимча тўловлар олишган. Норин прокуратураси бу далил юзасидан жиноий иш очди.

“Юқоридаги қонунбузарликлар Ат-Баши давлат туман маъмурияти, айил-ҳукумати, туман таълим бўлими, ва туман молия бўлими масъулларининг ўз хизмат мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашганликларидан келиб чиққан”, - деб ёзилади бош прокуратура сайтида.

Таълим вазирлиги матбуот котиби Керез Жукеева Kloop.kgга берган интервьюсида бу можаро ҳақида ҳеч нима билмаслигини айтди.

Норин вилояти Ат-Баши райони ҳокими Иличбек Максутов Kloop.kgга берган интервьюсида ойлик ҳақининг ортиқча тўланишига молия бўлими айбдор эканлигини айтди.

“2010 йили ҳукумат томонидан ўқитувчиларга педагогик стаж учун қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида қарор қабул қилинганди, бироқ молия бўлимининг, айнан ўқитувчиларга нотўғри ҳисоб-китоб қилган бошлиғи Мухан Айдаралиевнинг айби билан ўқитувчиларга ойлик ҳақи ортиқча тўланган”, - деди Максутов.
Молия бўлими бошлиғи Мухан Айдаралиев шарҳ беришдан бош тортди.
Молия вазирлиги 4 миллион сомдан ошиқроқ “ортиқча” маблағ қаёқдан келгани ҳақидаги маълумотни икки ҳафта ичида айтиш ваъдасини берди.