Немис тўлқини: Бакиевнинг Америкача иши домино самарасини беради

460


Америка адлияси собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевга қарши иш олиб бормоқда. Бу иш 2000-йил охирларида Қирғизистон бюджетидан ўғирланган миллионларнинг тақдирини юзага чиқара оладими?

Немис тўлқини нашри Қирғизистон ҳукумати Курманбек Бакиев қариндошларини айблаётган коррупцион тизимнинг текширилишига Ғарб мамлакатларининг ҳам қўшилишига умид қилаётганини ёзади.

АҚШ адлия органлари 2010 йил июнидан Буюк Британияда юрган собиқ президент ўғли Максим Бакиевнинг экстрадициясига эришиш ниятида.

Қирғиз прокуратураси кичик Бакиевни қатор давлат ва хусусий тизимлар орқали жуда катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш, ҳамда мамлакатдан олиб чиқиб кетиш бўйича асосий фирибгар фигура деб ҳисоблайди.

Президентнинг ўғли, шунингдек, бошқа оғир жиноятларда, хусусан, инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумон қилинади.

ФҚБ Бакиевга қарши

Бишкек Лондонга 2010чи йилиёқ экстарадация бўйича сўров жўнатганди, ўшандаёқ Максим Бакиев гуруҳи томонидан амалга оширилгани тахмин қилинган коррупцион тизимни аниқлашда иштирок этиш таклифини қатор Ғарб мамлакатлари ҳам олганди.

АҚШда бу сўров турли босқичларда кўрилган, бироқ айтарли натижа бермаганди. Лекин шу йил октябри ўрталарида Британия ва Америка ОАВлари Максим Бакиевнинг АҚШ томонидан жўнатилган сўров асосида биржадаги фирибгарлик ҳамда суд ҳукмига қаршилик қилиш айблари билан Лондонда қамоққа олингани хабарини берди.

Қирғиз милиционери гаровга қамоқдан чиқарилган, лекин АҚШ элчихонаси Бишкекда Вашингтон Бакиевнинг Америкага экстрадация қилинишига эришиш ниятида эканлиги хақида хабар тарқатди.
Уолл Стрит Джорнал журнали ФҚБ терговчилари кичик Бакиевнинг 2010-2011 йиллардаги биржадаги фирибгарликларда иштирокига ишонишларини ёзади.

Бу иш юзасидан суд маҳкамаси 15 октябрда бўлиб ўтди, Америка биржаларига тааллуқли инсайдер маълумотларни маълум шахслар гуруҳига тақдим этишда айбланувчи лондонлик брокер Али Мунир тасдиқловчи кўрсатмалар берди.

Максим Бакиев терговга кўра, биржадаги "ифлос", аммо жуда фойдали ўйин юритиш учун маълумотлар етказиб берилганлар руйхатида биринчи.

Джеймстаун жамғармаси (АҚШ) аналитиги Игорь Ротарнинг Немис тўлқинига берган интервьюсида айтишича, эртами-кечми Максим Бакиевни суд қилишларига сабаблар жуда кўп.

Америкаликларнинг тушунчаларига кўра унга фирибгарлик йўли билан АҚШ фуқароларининг пулларини ўзлаштиришдай жиддий айб қўйилмоқда, Америкада буни кечиришмайди. Шунингдек, Америка ҳақиқий бюрократик мамлакат, ва бошланган жараённи ярим йўлда қолдиришмайди, - ҳисоблайди эксперт.

Америка иши Қирғиз ишига ёрдам беради

Қандай қилиб Максим Бакиевнинг Америка иши Ғарб адлия органларининг Бишкек билан унинг Қирғиз иши бўйича ҳамкорлик қилишига стимул бўла олади?

Германия парламенти депутати Виола фон Крамоннинг айтишича, бу иш энди силжиганга ўхшайди, Евгений Гуревич (қирғиз томони маълумотига кўра 2000-йилларнинг охирида республикадан бюджет маблағларини олиб чиқиш бўйича коррупцион тизимларда тўғридан-тўғри иштирок этган) иштирок этаётган жараён орқали Максим Бакиевнинг судланишига ҳамда Бакиевларнинг Қирғизистондаги коррупцион алоқаларининг текширилишига имкон бор.

Бундестаг депутати сўзларига кўра, Бакиевнинг Америка иши Вашингтон ва Бишкек ўртасидаги сиёсат элементи бўлиб қолади, модомики, АҚШ ҳарбийларини Афғонстондан олиб чиқиб кетганидан кейин ҳам "Манас" транзит марказининг истиқболларига катта аҳамият беради.

Балки, Пентагонда Бишкек билан Бакиев иши бўйича ҳамкорлик Қирғизистон ҳукуматининг бошқа муҳим масалалардаги мойиллигига сабаб бўлиши мумкинлигини фаҳмлагандир.